Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:50

Юбилей муносабати билан аҳоли уйлари бузилади


Фирдавс Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жараёнда шаҳарни ободонлаштириш доирасида бир қанча фуқароларнинг уйлари бузилиши ҳам мумкин.

Собир Раҳимов ва Қарлуқ боғот маҳаллалари Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасининг икки томонида жойлашган. Шаҳар юбилейи муносабати билан бу кўчада катта қурилишлар бошлаб юборилган. Кўча кенгайтириляпти.

Расмийларнинг маълум қилишича, Қарши шаҳри бош режасига кўра бу маҳаллалардаги юзга яқин хонадонни кўчириш мўлжалланган.

Маҳалла аҳлининг айтишича, шаҳар ҳокимлиги вакиллари бузиладиган хонадонлар эгаларини бу ҳақда оғзаки огоҳлантирган, холос. Аммо улар қаерга ва қандай уйга кўчирилиши ҳақида аниқ айтилмаган.

Ўзбекистон кўчасида яшовчи Ирода Жумаеванинг сўзларига қараганда, ҳокимлик вакиллари бузилган уйлар ўрнига 1-2 хонали квартиралар ажратилишини, бошқа ёрдам кўрсатилмаслигини айтган. Аҳоли эса бериладиган уйлар қиймати ҳозир бозор нархида 10-12 миллион сўмга баҳоланадиган ҳовлилари қийматининг ярмига ҳам тўғри келмаслигидан хавотирланяпти.

Айни пайтда Ўзбекистон кўчасидаги шаҳар халқ таълими бўлими, вилоят она ва бола скрининги маркази, вилоят статистика бошқармаси, “Қашқадарё телеком” каби ташкилотларнинг бинолари бузиб бўлинди. Аммо ҳозирча уларнинг ўрнида янги қурилишлар бошлангани йўқ.

Қарши шаҳри ҳокими ўринбосари Нормурод Ҳамзаевнинг таъкидлашича, юбилей ўтказилиши шаҳар учун жуда фойдалидир. Шу баҳона шаҳар тўла ободонлашади, инфратузилма яхшиланади.

Н.Ҳамзаев уйи бузиладиган кишилар, албатта, бошқа уй-жой билан таъминланишини билдирди.
XS
SM
MD
LG