Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:48

Сўхда сув масаласида тўқнашув бўлди


Саида Куни-кеча Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти таркибидаги Сўх анклавида яшайдиган этник тожиклар ва қирғизистонлик қирғизлар ўртасида сув муаммоси билан боғлиқ тўқнашув бўлиб ўтди.

Сўхлик Гулсум Бобокалонованинг сўзларига қараганда, сув талашиш натижасида келиб чиққан бу тартибсизлик ҳозир барҳам топган. Ҳамма ёқда тинчлик.

Маълум бўлишича, бундай тартибсизликлар олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати махсус чоралар кўрган. Шу кунларда туман ҳудуди чегарачилар ва қўшимча милиция бўлинмалари томонидан қаттиқ назоратга олинган.

Сўх тумани ички ишлар бўлими ходимлари бўлиб ўтган тўқнашув юзасидан маълумот беришни истамади.

Мазкур туман ҳокимлиги вакилининг айтишича, тўқнашувдан кейин Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори ва Фарғона вилояти раҳбарияти сув тақсимоти юзасидан келишиб олган. Шу билан бирга, бир неча йиллардан сув танқислигига дуч келаётган Ҳушёр қишлоғида насослар ўрнатиш бошланган.

Ҳокимлик вакили тўқнашув жиддий тус олмагани, аҳоли ўртасида жароҳатланганлар ҳам бўлмаганини маълум қилди.

Қирғизистонинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Нурлан Алимбеков эса “Озодлик” мухбири билан суҳбатда томонлар ўртасида муштлашув бўлганини, бунинг натижасида тан жароҳати олганлар борлигини билдирди.

Н.Алимбековнинг таъкидлашича, тўқнашув юзасидан маҳаллий ҳокимият вакиллари учрашув ўтказган ва сув масаласини ҳал қилиш борасида чора-тадбирлар белгилаган.

Элчихона вакили Сўх анклави муаммолари икки давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш мақсадида тузилган ҳукуматлараро комиссия доирасида яқинда кўриб чиқилишини ҳам айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG