Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:17

“Тошкентленд” болалар учунми ёки бойваччалар?


Саида “Тошкентленд” Ўзбекистон пойтахтидаги энг гўзал, шу билан бирга, энг қиммат истироҳат боғи ҳисобланади. Бу ерга кириш ҳақи катталар учун 4,5 минг сўм, болалар учун эса 2,5 минг сўмни ташкил этади.

1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан бу ерга 3 фарзандини олиб аёлнинг айтишича, байрам сабабли унга бир боласи учун ҳақ тўламай киришга рухсат берилган.

Аммо “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган кўпчилик ота-оналар байрам куни бу ерга кириш болалар учун текин бўлса, янада яхши бўларди, дея фикр билдирди.

Уларнинг сўзларига қараганда, “Тошкентленд”га фарзандини олиб келишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

“Озодлик” мухбири 20 чоғли онанинг фарзандлари билан боққа кира олмай, хуноби ошиб турганига шахсан гувоҳ бўлди. Улар байрам куни боққа кириш текин бўлишини эшитиб, бу ерга келганини айтди.

“Ўтган йилги байрамда бу ерга кириш текин эди. Бу йил эса қўйишмаяпти. Бу ердаги болаларнинг барчаси маҳаллалардан келган. Биласиз, ўзбек оиласида 3-4 тадан фарзанд бор. Уларнинг қайси бирига 2,5 минг сўмдан тўлаб, бу ерга олиб келамиз”, - дейди оналардан бири.

Маълум бўлишича, “Тошкентленд” маъмурияти ҳар йили 1 июнда меҳрибонлик ва мурувват уйларида тарбияланаётган болаларнинг бу ерда текинга ҳордиқ чиқаришини таъминлайди. Бу йил эса улар учун 30 май куни шундай шароит яратиб берилган. Чунки 1 июнь куни боққа келувчилар сони кўп бўлади.
XS
SM
MD
LG