Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:01

Шоирга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


5 июль куни милиция ходимлари томонидан олиб кетилгач, қаердалиги бир муддат номаълум бўлиб турган мустақил журналист, шоир ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ризо Обид устидан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.

Р.Обиднинг сўзларига қараганда, Наманган шаҳри ички ишлар бўлимидаги тергов вақтида унга нисбатан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини омма олдида ёхуд матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан гумонланувчи сифатида жиноят иши қўзғатилгани айтилган. Терговчи Равшан Назаров шоирнинг айби президентга қарши шеър ёзгани эканини айтган.

Р.Обид кун бўйи ички ишлар идорасида бўлганидан кейин тунда “Наманган” меҳмонхонасида милиция ходимлари назоратида ушлаб турилганини билдирди.

Шоирнинг айтишича, унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш Наманган вилояти миллий хавфсизлик бошқармасига топширилган. Ишни бошқарма тергов бўлими бошлиғи ўринбосари Мирзавали Турдиалиев қабул қилиб олган. Терговчи ундан ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат ёздириб олган. Агар айтилган вақтда бошқармага етиб келмаса, шоирга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўлланилиши ҳақида огоҳлантирган ва 7 июль куни кеч соат 22 да уйига қўйиб юборган.
XS
SM
MD
LG