Судланувчиларнинг икки нафари – наманганлик Ҳабибахон Нурматова ва Шуҳрат Бузрукхоновга 3 йиллик шартли жазо белгиланди. Қолганлари эса 3 йилдан 6,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Судланувчилардан тошкентлик 57 ёшли ҳожи она Раҳима Аҳмадалиевага Жиноят кодексининг чегарани ноқонуний кесиб ўтиш кўзда тутилган моддаларидан ташқари 244-модда (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) ҳам қўлланилди.
Судланувчиларнинг ўртача ёши 50 да бўлиб, улар шу йилнинг февраль-март ойларида Ўзбекистон эмас, балки Қирғизистон паспорти билан ҳажга бориб келган.
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг билдиришича, уларнинг қўшни давлат паспорти билан ҳаж сафарига боришига моддий жиҳат асосий роль ўйнаган. Яъни Ўзбекистондан ҳажга бориш харажатлари 2,5 минг долларни ташкил этса, Қирғизистондан бориш 1,2 минг доллардир.
Судланувчилардан бирининг қариндоши Салима Аҳмадалиеванинг айтишича, айбланганлар фақат арзонга тушгани сабабли шу йўл билан ҳажга борган. Бироқ улар Қирғизистоннинг ноқонуний паспорти билан бориш кераклигини аввалдан билмаган. Яъни улар бу ҳаракатларни онгли равишда содир этмаган.
С.Икромовнинг билдиришича, судланганлар бири Р.Аҳмадалиева 2001 йилда ҳам 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлиб, 2003 йилда амнистия асосида озодликка чиқарилган. У 1998 йилдан буён қидирувда бўлган таниқли имом Руҳиддин Фахриддиновнинг хотинидир.
С.Икромов суд бир қанча қонунбузарликлар асосида ўтганини таъкидлади. Жумладан, Р.Аҳмадалиеванинг адвокатлари судга чақирилмаган.