Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:01

Ўзбекистонда ёпиқ суд жараёнлари ўтмоқда


Ўзбекистон Олий суди мамлакатда Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаётган 58 фуқаро устидан суд жараёнлари ёпиқ тарзда ўтказилаётганини тасдиқлади.

Олий суд баёнотида бу шахслар устидан суд жараёнлари хавфсизлик нуқтаи назиридан ёпиқ тарзда ўтказилаётгани таъкидланади. Судланувчилар эса қотиллик, террорчилик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Суд жараёнларининг иккитаси Тошкент вилоятининг Янгибозор ва Тўйтепа туманларида ўтказилмоқда. Шунингдек, Гулистон ва Янгиер шаҳарларида ҳам суд жараёнлари бўлиб ўтяпти.

Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеалари юзасидан ўтказилган биринчи суд жараёни ўтган ойда якунланган ва айбланувчилар 14 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG