Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:05

Юрагида ўти бўлса яхши, ўтида тош бўлмасин!


Саида Ўзбекистонда ўтида тош йиғилиш билан боғлиқ касалликларга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда. Буни ўт тоши туфайли жарроҳ столига ётаётганлар сони ошиб бораётгани ҳам тасдиқлайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё аҳолисининг 15 фоизида ўт тоши касаллиги бор. Ҳар 10 эркакдан бирида, ҳар 5 аёлдан бирида айни касаллик кузатилади.

Ўзбекистонда ўтида тоши борлар кўпайиб кетаётгани сабабларидан бири экологиянинг ёмонлашуви экани айтилмоқда.

Шифокор Ўктамжон Маъруповнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг шу давригача у ишлайдиган шифохонада 400 беморда ўт тоши билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

“Кейинги пайтларда саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда бу касаллик кўпаймоқда. Бу касаллик ўт халтасининг димланиб қолиши, ўт халтасининг яллиғланиши ва организмдаги модда алмашинуви бузилиши оқибатида келиб чиқаради”, - деди шифокор.

Ў.Маъруповнинг билдиришича, Ўзбекистонда бу касаллик кўпроқ аёлларда, янаям кўпроқ семиз аёлларда учрайди. Чунки улар камҳаракатдир.

Унинг қўшимча қилишича, ўзбекистонликлар касаллик авж нуқтасига етгандагина шифокорга мурожаат қилади. Ваҳоланки, касалликнинг илк босқичида тошларни эритиш орқали ундан осонроқ фориғ бўлиш мумкин.

Ўтида тош бор аёлнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда бундай беморларнинг даволанишига шифохонада кўрсатиладиган тиббий хизматнинг қимматлиги тўсиқ бўлмоқда. Унинг ўтида тош борлиги биринчи марта аниқланганида шифокорлар 60 минг сўмликка яқин дори-дармон ёзиб берган. Бироқ бу дориларнинг бирортаси кор қилмаган.

“Сўнгги пайтларда касалим тез-тез хуруж қиляпти. Операцияга эса ўртача 200-500 доллар керак”, - дейди бемор аёл.
XS
SM
MD
LG