Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:06

НТВ журналисти миллатчилар ҳужумига учради


Басира Москвада журналист бошқа миллат вакили бўлгани учун калтакланди. 2 апрель куни Москва метросида НТВ телеканали мухбири, озарбойжон миллатига мансуб Элхон Мирзоевга ирқчилар ҳужум қилди.

“Поезд вагонига ёшлардан иборат тўда кирди. Улардан бири скинхед эди. Тақирбош, эгнида қора куртка, ҳарбий шим, оёғида эса қалин тагчармли ботинка бор эди. Бу скинхед ёнимга ўтириб, нима учун мен Москвада яшаяётганимни суриштира бошлади. Мен Россиядан кетишим кераклигини уқтирди”, - дейди Э.Мирзоев.

Поезд икки бекат юргандан кейин миллатчи-ирқчилар журналистни вагондан судраб чиқиб, роса калтаклади.

“Бири бошимга пиво тўкди. Мен ўгирилиб уни урган эдим, орқадан бошимга шиша идиш билан бир неча бор уришди. Бутун гуруҳ миллатчилик чақириқларини айтиб ҳайқирди”, - дейди журналист.

Журналистнинг калтакланиши бир дақиқадан ортиқ давом этмаган. Ҳужум қилганлар поезд вагонига қайтиб миниб, қочишга улгурган. Э.Мирзоевга тез тиббий ёрдамни метро станциясидаги навбатчи чақирган. Журналист Склифосовский номидаги шифохонага олиб келиниб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Журналистнинг айтишича, боши ёрилиб, кўп қон йўқотганига қарамай, ҳозир аҳволи яхши.

Э.Мирзоевга ҳужум муносабати билан РФ Жиноий кодексининг 112-моддаси (миллий адоват юзасидан билан соғлиққа зарар етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Брод славян бўлмаган миллатлар вакилларига ҳужумлар кунора учраётганини билдирди.

“Радикал ташкилотлар фаоллиги тўхтамаяпти. Сўнгги 6 ой ичида ОАВ бундай фактларга катта эътибор бермоқда, Жамоат палатаси экстремизм, ирқчилик муаммоларини кўтаряпти. Ирқчилар ҳужумига нафақат журналист учрайди, балки оддий фуқаро ҳам. Бироқ қонун ирқчиларга нисбатан қаттиқ жазо кўраётгани йўқ”, - деди А.Брод.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керак, Санкт-Петербургда бундан икки йил аввал миллатчилар томонидан пичоқлаб ўлдирилган тожикистонлик 9 яшар Хуршида Султонованинг қотиллари ҳаракати ҳам яқинда бор-йўғи безорилик сифатида баҳоланган ва суд жиноятчиларни 1,5 йилдан 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этганди.
XS
SM
MD
LG