Линклар

Сербия ташқи ишлар вазири Вук Еремич Косова келажаги борасида музокараларни қайта бошлаш ҳақидаги режани эълон қилди.


Еремичга кўра, Сербия ҳукумати ишлаб чиққан режада аҳолисининг аксари албан бўлган Косова вилояти ўз-ўзини бошқариши учун мумкин бўлган ҳамма салоҳият уларга берилиши назарда тутилган. Сербия ташқи ишлар вазири музокаралар муддати чекланмаслиги ва унинг натижаси олдиндан белгиланмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG