Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Жанубий Осиё сув остида қолди


Аваз Алиев Қарийб икки ҳафтадан буён Жанубий Осиё мамлакатлари – Ҳиндистон, Непал ва Бангладешда тинимсиз ёғаётган ёмғир мисли кўрилмаган сув тошқинларига сабаб бўлмоқда.

Бу мамлакатларда табиий офатдан шу кунгача 230дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Расмийлар айни пайтда бошпанасиз қолган 20 миллиондан ортиқ фуқаро тиббий ёрдам ва озиқ-овқатга муҳтожлигини маълум қилаётир.

Ҳиндистоннинг биргина Ассам штатида шифокорлар ва кўмак ташкилотлари уч миллионга яқин фуқарога ёрдам кўрсатмоқда.

Бироқ жабр кўрганларга берилаётган дори-дармон ва кундалик эҳтиёж моллари миқдори чекланган.

“Ҳеч нарса қолмади. Сув ҳамма ёқни ювиб кетди. Бизга ёрдам ҳам кўрсатилгани йўқ. Сув босган айрим ҳудудларда одамлар томларда жон сақламоқда. Бундай вазиятдан ўғрилар ҳам фойдаланиб қоляпти”, - дейди Ҳиндистоннинг Меҳва қишлоғилик Рама Шанкар.

БМТнинг Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ табиий офат жиддий оқибатларга олиб келиши ва бу ҳудудларда безгак касаллиги авж олиши тўғрисида огоҳлантирди.

Сув босган ҳудудларда бир қанча одам аллақачон ичбуруғ ва шамоллашдан даволанмоқда.
XS
SM
MD
LG