Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 13:11

Аҳтам Турсунов – “умуртқасиз” номзод


29 октябрь куни “Фидокорлар” миллий демократик партияси қурултойида партия раиси 52 ёшли Аҳтам Турсунов Ўзбекистонда декабрда ўтадиган президент сайловига номзод сифатида кўрсатилди.

“Ўзбек халқи ўз йўлбошчиси учун овоз беради”, деган фикр чархланаëтган бир пайтда “Фидокорлар”дан президентликка номзоди кўрсатилган А.Турсунов ўз партияси манфаатларидан кўра умуммиллий манфаатларни устун қўяжагини билдирди.

Аҳтам Турсуновнинг бу чистономуз фикрига “Фидокорлар” партиясининг Андижон шаҳри бўлими котиби Қодиржон Одилов ойдинлик киритди.

“Аҳтам ака номзодини қўйган билан барибир Каримов номзодини қўллаб-қувватлаймиз. Бу партия дастурига зид эмас. “Фидокорлар” аъзолари Каримовдан бошқасига овоз бермайди”,- деди Қ.Одилов.

Оддий ўзбекистонликларнинг мамлакатда расман рўйхатга олинган партиялар илгари сураëтган номзодлар ҳақида фикрлари қандай?

Ўзбекистондаги расман рўйхатга олинган партиялар илгари сураëтган номзодлардан ҳафсалам пир,- дейди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилшоджон Пўлатов. – Уларнинг ўзи ҳам ëлғондакам номзод эканини билади”.

Сиёсатшунос Комрон Алиев сайлов бошданоқ охири маълум томошага айлантирилганини билдирди.

“Ҳозир “Фидокорлар” илгари сурган номзод на сиëсий соҳада, на иқтисодий ва на ижтимоий соҳада дастурга эга эмас. Мавжуд тузум йўриғига юрадиган умуртқасиз номзод у”,- деди К.Алиев.
XS
SM
MD
LG