Шиаларнинг Эрон ғарбидаги Боружерд шаҳарчасидаги Масжид ан-Набий масжиди сўфийлар муқаддас биладиган Ҳусайн Неъматуллоҳ Ғонабадий зиёратгоҳи билан ёнма-ён жойлашган.
Шиа уламолари сўфий тариқатини Ислом учун ёт бўлган оқим, деб фатво чиқарди. Расмийлар сўфий тариқати издошлари шиа уламолари фатвосига норозилик ўлароқ, 10 ноябрь куни шиалар масжидига ҳужум уюштирганини билдирди.
Бироқ Боружерддаги сўфийлар воқеаларнинг бошқа версиясини илгари сурмоқда. Улар шиа уламолари сўфий тариқатининг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида оммалашаётганидан ғазабга келганини айтаётир.
Шу сабабдан Эрон расмийлари, жумладан, Басиж қуролли гуруҳи сўфий зиёратгоҳини вайрон қилганини хаспўшлаш мақсадида сўфийларнинг шиа масжидига ҳужум қилгани ҳақидаги уйдирмаларни тўқиб чиқарди, демоқда сўфий оқими вакиллари.
“Расмийлар сўфий тариқати тарафдорлари гўё Масжид ан-Набийга ҳужум қилиб, у ердаги уламолардан бирига тан жароҳати етказгани ҳақидаги миш-мишлар тарқатмоқда. Шу баҳона билан Басиж қуролли гуруҳи сўфийлардан ўқ еганини айтиб, ўз қилмишини хаспўшлашга уринмоқда. Улар шаҳар аҳлини тўплаб, Ҳусайн мақбарасига ҳужум қилди. Улар аввал тош ва калтаклар билан ҳужум қилиб, мақбаранинг томини вайрон қилди. Кейин ҳужум қилганлар Ҳусайн мақбарасига бостириб кирганида сўфийлар ва дарвишлар қаршилик кўрсатиб, уларни бино ичидан ташқарига чиқарди. Шундан кейин улар яна ҳужум қилди, бу сафар кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Охир-оқибат Ҳусайн зиёратгоҳини босиб олиб, уни ёндириб ер билан яксон қилди. Улар сўфийларни диний қарашлари туфайли тақиб қилмоқда”,- дейди сўфий муридларидан бири.
Эронда сўфий тариқати тарафдорлари ва бошқа анаъанавий мазҳаблар ўртасидаги мунозаралар анчадан бери давом этиб келади. Бу таранглик, айниқса, бундан 28 йил аввал рўй берган Ислом инқилобидан кейин авж олган.
Боружерддаги воқеадан бир ҳафта аввал Эрон маданият вазири ўринбосари Муҳсин Парвиз аҳолиси, асосан, шиалардан иборат Эронда сўфийлик тарғиб этилишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги баёнот берган эди.
2006 йил бошида Эрон расмийлари Қом шаҳрида мингдан ортиқ сўфий тариқати издошларини ҳибсга олган эди. Ўшанда сўфийлар Қомдаги сўфий масжидининг ёпилишига норозилик билдириб, кўчага чиққан ва полиция билан тўқнашган эди.
Қомдаги зўравонликларда ҳам Неъматуллоҳ Ғонабадий тариқати вакиллари қатнашганди.
Ўтган йилги воқеада маҳаллий расмийлар сўфий тариқатининг бир гуруҳ вакиллари ноқонуний тарзда Қом шаҳридаги бинони масжидга айлантиргани ва бинони тарк этишдан бош тортгани ва сўфийларининг баъзилари қуролланганини айтган эди.
Бироқ сўфий тариқатининг вакиллари Эрон ҳукумати илгари сурган айбловларни рад этиб, ўзларининг диний қарашлари учун таъқиб этилаётганини билдирган.