Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:24

Демократлар яна ягона номзод танлай олмади


АҚШда ўтказиладиган президент сайловида Демократик партиядан номзод бўлиш учун даъвогарлик қилаётган Барак Обама сешанба куни Шимолий Королина штатида сиёсий рақиби Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонди.

Кузатувчилар Ҳ.Клинтоннинг имкониятлари кўнгилдагидек эмас, деган фикрда. Чунки атиги яна олти штатда сайлов ўтказилиши керак. Ҳ.Клинтон эса ҳали ҳам Б.Обамадан ортда қолмоқда. Шундай бўлса-да, Демократик партия номзоди бўлиш учун иккала даъвогар зарур бўлган миқдорда делегатлар овозини олишга муваффақ бўлгани йўқ.

Агар олти штатда икки даъвогардан бири ғолиб чиқмаса, президент сайловида демократлар номзоди ким бўлиши масаласини 800 “суперделегат” ҳал қилади. Кузатувчилар бундай вазиятда Ҳ.Клинтоннинг ғалабага эришиш имконияти кўпроқ эканини айтмоқда. Бироқ Б.Обама АҚШ президенти лавозими учун биринчи қора танли номзод бўлишдан умидини узгани йўқ. Президент сайловида Республикачилар партияси номзоди Жон Маккейнни мағлубиятга учратиш учун муносиб номзод эканига у суперделегатларни ишонтириши керак бўлади.

Демократик партия номзодлиги учун кураш 3 июнь куни Дакота штатида тугаши режалаштирилган. Айрим демократлар бу курашнинг узоқ муддат давом этиши партия номзодининг президент сайловида ғолиб чиқиш имкониятига путур етказиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG