Novinky.cz нашрининг ëзишича, 9 август куни Плзен яқинидаги Форбес қаҳвахонасида жанжал чиққан. Бу жанжалга ўзбек мардикори ҳам аралашган. Қаҳвахонага етиб келган ва яқиндагина полицияга ишга кирган 23 ёшли талаба полициячи ўзбек мардикорини калтаклаган. Кейин уни даҳлиз сўнггидаги зинапоядан итариб юборишган. Ўзбек мардикори пастга боши билан тушиб ўзидан кетиб қолган. Полиция маъмурлари бўлган воқеани расмийлаштирмаган, бўлинмага хабар бермаган.
Тез ëрдам машинасида шифохонага олиб борилган ўзбек йигитнинг оғзидан ароқ ҳиди анқиб тургани учун врачлар уни даволашни истамаган. Ўласи ҳолдаги ўзбек мардикори врачлар томонидан ҳушëрхонага жўнатилган. Аммо ҳушëрхонада жой йўқ эди. Беҳуш мардикор ўзи яшаган ëтоқхонага келтириб ташланган. Ўзбек мардикори орадан бир кун ўтиб ҳам ҳушига келмаган. Бундан хавотир олган ëтоқдошлар тез ëрдам чақирган.
27 август куни ўзбек мардикорининг жони касалхонада узилди.
Чехия Адлия вазирлиги Плзен бўлими мулозими юрист Дагмар Линтенталова сўзларига кўра, икки айбланувчи томонидан итариб юборилиши оқибатида ўзбек йигитнинг миясига қон қуйила бошлаган.
“Мен унинг фақат 1974 йилда туғилганини айта оламан, холос. Унинг исм-фамилияси ҳақида маълумот бера олмайман. Бу ҳақда консулликка, албатта, хабар қилинган”,- деди юрист.
Плзен вилояти прокуратураси вакили Клима ҳозир ўзбек мардикорининг Чехияда қонуний ёки ноқонуний ишлагани аҳамиятли эмаслиги, муҳими мазкур воқеа юзасидан текширишлар бошланиб кетганини билдирди.
“Мен унга виза Тошкентда берилгани, виза муддати август ойи охирида тугашини биламан, холос. Яқинлари йигитнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатишни илтимос қилган. Лекин ҳозир жасад Ўзбекистонга жўнатилган-жўнатилмагани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман”,- деди прокуратура вакили.
Воқеа содир бўлган “Форбес” қаҳвахонаси соҳиби Карел Валента чех полициясининг 23 ёшли тажрибасиз талаба ходими бир ўзбекни дўппослагани фактини тасдиқлади, аммо тафсилотларни айтишдан бош тортди. Полиция ходимлари келиб: “Кўрганларингни ҳеч кимга айтма”, дейишибди қаҳвахона соҳибига.
Айни пайтда Рокицан полицияси бошлиғи қаҳвахонага ўрнатилган хавфсизлик камераси тасмасини қўлга киритган. У ерда 23 ёшли полиция ходимининг ўзбек мардикорини калтаклагани акс этган. Ана шундан кейин зўравон полиция ходими устидан суриштирув бошланган.