Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:06

Тожикистонда Мустақиллик куни нишонланди


Бу йил Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 17 йиллигига бағишланган асосий байрам тантаналари мамлакат шимолидаги Сўғд вилоятининг Панжакент туманида бўлиб ўтди.

Байрамга келган президент Имомали Раҳмон дастлаб Хўжанд шаҳрига қўниб, форс-тожик классик адабиёти асосчиси Абу Абдуллоҳ Рўдакий ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Байрам тантаналари мамлакатнинг барча туманларида кечгача давом этди.

Хўш, тожикистонликлар мустақиллик йилларини қандай баҳоламоқда?

Аксарият фуқаролар мустақилликнинг дастлабки йилларида ички урушни бошдан кечирган мамлакатда ниҳоят тинчлик қарор топганини хурсандлик билан қайд этди. Баъзилар мустақиллик уларга эркинлик берганини билдирди.

Аммо суҳбатдошларнинг айримлари мустақиллик эртанги кунга ишончсизлик берганини таъкидлади.

1991 йилнинг 9 сентябрида Тожикистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида мамлакат мустақиллигига доир декларация имзоланган эди. Тожикларга мустақиллик берувчи бу муҳим ҳужжатга Тожикистон Олий Кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси бўлган Қадриддин Асланов имзо чеккан ва мамлакат тарихида янги давр бошланганди.
XS
SM
MD
LG