Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:23

Тоғларда 10 миллион қашшоқ яшайди


Марказий Осиë тоғли ҳудудларида қашшоқлик оммавий тус олиб бормоқда.
Марказий Осиë тоғли ҳудудларида қашшоқлик оммавий тус олиб бормоқда.

Марказий Осиё тоғли ҳудудларида энг кенг тарқалган бизнес ароқ сотиш бўлиб қолди. Бу ерларда етиштириладиган мева-чева маҳсулотлари харажатларни қопламагани учун у кичик ва ўрта бизнесни қизиқтирмаяпти.

Бишкекда 5 ноябр куни бошланган “Тоғли ҳудудлар жамоалари ва бизнес тузилмаларининг ҳамкорлик йўллари” минтақавий форумининг бош мавзусини мана шу муаммолар белгилаб берди.

Ўзбекистон қаторда йўқ...

Қирғизистон ва Германия ҳукуматлари томонидан уюштирилган форумда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон вакиллари иштирок этмоқда. Тоғли ҳудудларни ривожлантириш минтақавий лойиҳаси иштирокчилари ҳам мана шу уч давлатдир. Бу лойиҳа тоғли ҳудудларни комплексли тарзда ривожлантириш тадбирларидан иборат. Лойиҳа доирасида минтақа давлатлари нодавлат ташкилотлари ҳамда ҳукуматлари иштирокида тоғли ҳудудларга йирик компанияларни жалб қилиш, тоғ аҳолисини тадбиркорликка ўргатиш ва бу ҳудудларнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш ишлари амалга оширилади.

- Лойиҳамизда Ўзбекистон ва Туркманистон иштирок этмаётир, - деди форум ташкилотчиларидан бири Улан Қосимов. - Негаки, бу мамлакатларда ишлаш анча қийин. Шунинг учун ҳам лойиҳани нисбатан эркинроқ бўлган Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳамкорлигида амалга ошира бошладик. Келажакда бу лойиҳадан катта манфаатлар борлигини сезган Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам ҳамкорликка қўшилади, деб умид қиламиз.

Унга кўра, айни пайтда Туркманистон тарафи билан ҳамкорлик ҳақида музокаралар бошланган. Ўзбекистондаги нодавлат ташкилотлари ҳам лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирмоқдалар. Лекин амалий ишга келганда, харсангтошни ўрнидан қимирлатиб бўлмаяпти.

Тоғли ҳудудлар учун ажратилаётган маблағ етарли эмас

Минтақанинг тоғли ҳудудларида, маълумотларга кўра,10 миллион аҳоли яшайди.

Форум иштирокчилари таъкидича, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон тоғли ҳудудлари аҳолисини бирлаштирувчи ягона атама бор. Бу - қашшоқлик.

Қозоғистон ҳукумати йил сайин тоғли қишлоқларни ривожлантириш мақсадида 83 минг доллар миқдорида маблағ ажратмоқда. Қирғизистон ва Тожикистонда эса бу маблағ ундан ҳам кам.

Қашшоқлик эса аҳолини турли ноқонуний йўлларга ундамоқда. Масалан, Афғонистондан минтақага кириб келаётган банг моддаларнинг деярли 90 фоизи, шунингдек, жаҳон бўйлаб тарқатилаётган героиннинг 30 фоизи айнан тоғли ҳудудлар орқали олиб ўтилади.

Солиқларни камайтириш ягона йўлми?

- Бундай вазиятда ҳукуматларга халқаро ташкилотлар тоғли қишлоқлар фаровонлигини таъмилаш учун молиявий ёрдам кўрсатмоқдалар, - деди Қирғизистон маҳаллий бошқарувни такомиллаштириш миллий агентлиги расмийси Бахтиёр Фаттоҳов. – Айниқса, Германия ҳукуматининг минтақага кўрсатаётган ёрдами катта бўлмоқда. Лекин “қўлдан берганга қуш тўймас”, деганларидек, ҳукуматлар ҳам тоғли ҳудудларга катта бизнесни жалб қилиш учун шароит яратиб бермоғи зарур.

Расмийга кўра, бунинг учун энг аввало солиқларни камайтириш, маҳаллий жамоаларга солиқларни тўплаш ҳуқуқини бериш лозим.

- Бугунги кунда бизнесдан олинаётган солиқлар маҳаллий жамоалар бюджетига тушмайди. Ўз-ўзидан маҳаллий бошқарувнинг аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун маблағи йўқ. Бизнес доиралар эса сармояларни ўта кам даромад берадиган тоғли ҳудудларга сарфлашни истамайди. Солиқ миқдорининг камайиши бу даромаднинг кўпайишига туртки бўлади ва ишбилармонларда тоғли ҳудудларни ўзлаштиришга мойиллик пайдо қилади, - деб ҳисоблайди Бахтиёр Фаттоҳов.

Унга кўра, Қирғизистон минтақа давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, мана шу ғояни амалга оширди. Солиқлар миқдори саккизтагача озайтирилди, қўшимча даромад солиғи эса деярли тенг ярмига камайтирилди.

Бахтиёр Фаттоҳовнинг айтишича, айни пайтда минтақа ҳукуматлари Қирғизистон тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирганлар.

XS
SM
MD
LG