Афғонистон жанубидаги Қандахор вилоятида рўй берган портлаш оқибатида уч нафар маҳаллий полициячи ҳалок бўлди. Тинч аҳоли орасидан ҳам жароҳатланганлар бор.
Портлашга жавобгарликни Толибон ўз зиммасига олди. Шанба куни Қандахорда қўлбола бомба портлатилгани оқибатида уч нафар канадалик ҳарбий ҳалок бўлган, яна бири оғир тан жароҳати олган эди.
Халқаро коалиция кучлари Афғонистонда ҳарбий амалиётларни бошлаган 2001 йилдан бери бу давлатла 103 нафар канадалик ҳарбий ва дипломат ҳалок бўлган.