Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:45

"Чўнтакчи" адвокатлар кўпаймоқда


"Чўнтак адвокатлари" энг аввало маҳбусларнинг қанча миқдорда пора бера олиши билан қизиқадилар.
"Чўнтак адвокатлари" энг аввало маҳбусларнинг қанча миқдорда пора бера олиши билан қизиқадилар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Қирғизистонда терговчи билан тил бириктириб маҳбуслардан пул ундирадиган “чўнтак адвокатлари” кўпайиб бормоқда.

Бироқ бундай адвокатлар амалда маҳбус ҳимояси учун хеч қандай ёрдам бермайдилар.

-Бизда “чўнтак адвокатлари”, деган тушунча мавжуд. Ҳар бир терговчи ўз топшириқларини бажарувчи бир неча адковкатларга эга. Жиноят кодексининг 44 моддасига асосан қўлга олинган шахснинг адвокати бўлмаса, терговчи адвокатлар ташкилотлари орали маҳбусга ҳимоячи таклиф қилиши керак. Бироқ тергов жараёнига улар энг аввало ўзларининг адвокатларини таклиф қиладилар. Бу адвокатлар тергов жараёнида умуман иштирок этмайди. Лекин шунга қарамай сўроқ ёки бошқа тергов ҳужжатарига имзо чекаверади, - деди Ўшдаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Сулаймон нури” жамоатчилик жамғармаси раҳбари Содиқжон Маҳмудов.

2008 йилнинг деярли ўн ойини қамоқда ўтказган собиқ махбус, ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Равшан Гапировнинг айтишича, “чўнтак адовкатлари” асосан терговчилар учун маҳбусдан пора ундириб беришда воситачи бўлиб хизмат қилади.

-Бундай адвокатлар айбланувчидан ота- онаси, қариндош –уруғлари, уларнинг ким экани ва қаерда ишлашини суриштиришади. Агар пулдорроқ одам бўлса манзилини топиб боради ёки телефон орқали чақиради. “Иш оғирлашмоқда, терговчи билан, суд билан гаплашиш керак, бунга эса пул керак”, деб катта миқдорда пул ундирадилар. Бундай воқеаларга мен ўзим қамоқда ўтирганимда гувоҳ бўлдим, - деди Равшан Гапиров.

Ўшлик адвокат Зуура Абдурахманова адвокатлар ташкилотига маҳбуслардан “чўнтак адвокатлари” устидан кўлаб аризалар келиб тушишини ва бу аризалар адлия вазирлигининг вилоят бўлими қошидаги махсус комиссия тарафидан кўриб чиқилишини айтади. Унга кўра, бир қатор “чўнтак адвокатлари” адвокатлар ташкилотларидан четлаштирилган. Бироқ қонунчиликдаги камчиликлар боис улар ўз фаолиятларини мустақил адвокат сифатида давом этдирмоқдалар.

-Бир неча адвокатларнинг устидан аризалар тушган ва бу аризалар адлия вазирлигининг вилоят бўлими қошидаги махсус комиссия тарафидан кўриб чиқилиб, уларга тегишли жазолар кўрилган. Айтиб ўтиш жоизки, бундай адвокатлар адвокатлар ташкилотидан четлаштирилади. Бироқ масала бошқа тарафда. Бундай адвокатлар биздан кетгани биланоқ хусусий адвокат бўлиб олади. Хусуй адвокатлар эса адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтади ва солиқ тўлайдилар. Текширув натижасида солиқ ҳужжатлари жойида бўлади. Агарда солиқ қонунчилигида ҳам шундай адвокатларга нисбатан кучлироқ талаблар қўйилганида эди, бу муаммо камайган бўларди, -деди Зуура Абдурахманова.

2008 йил якунида бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон жанубидаги жазони ўташ маҳкамаларида инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни ўрганган эдилар. Тадқиқот давомида ҳуқуқ ҳимоячилари бевосита жазони ўташ маҳкамаларига кириб, терговчилар томонидан тайинланган “чўнтак адвокатлари”ни бошқа ҳимоячиларга алмаштиришга муваффақ бўлганлар. Тадқиқот иштирокчиларидан бири бўлган юрист Наталия Магденкога кўра, тадқиқот давомида 111 нафар маҳбусга адвокатлар берилган, улардан 38 нафарининг иши ижобий ҳал этилган:

- Биз маҳбусларнинг аризаларини ҳамкорларимиз бўлган адвокатлар ташкилотларига юбордик. Бизга 153 маҳбус ариза берган эди, шуларнинг 111нафарига адвокат берилди. Натижада 38 нафар жиноят иши муваффақиятли якунланди, яъни айрим жиноий ишлар тўхтатилди, жазо муддатлари қисқартирлди, қийноқлар қўллаш орқали маҳбуслар зиммасига юкланган жиноят эпизодлари озайди, - деди Наталия Магденко.

XS
SM
MD
LG