Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Уруш шаҳар ичига кўчди


Ҳамаснинг¸ шаҳар ичидаги жангларнинг қонли бўлиши ҳақидаги огоҳлантирувларига қарамай¸ Исроил қуруқлик қўшинлари Ғазонинг аҳоли зич яшовчи ҳудудларига кириб бормоқда.
Ҳамаснинг¸ шаҳар ичидаги жангларнинг қонли бўлиши ҳақидаги огоҳлантирувларига қарамай¸ Исроил қуруқлик қўшинлари Ғазонинг аҳоли зич яшовчи ҳудудларига кириб бормоқда.

Исроил қуруқлик қўшинлари Ғазо ерларини ишғол қилишда давом этмоқда ва Тел-Авив бу босқинни Ҳамаснинг ракета отиш майдонларини йўқ қилиш зарурати билан оқламоқда.

Исроил даъвосича¸ ҳамасчилар бир неча йилдан бери Ғазо шимолидаги боғлардан туриб¸ Исроил ҳудудини ракеталардан ўққа тутмоқда ва айнан шу ҳужумлардан тоқати-тоқ бўлган Исроил Ҳамас истеҳкомларига қарши ҳозирги босқинни уюштиришга мажбур бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил қўшинлари нафақат ракета отиш майдонлари бўлган мазкур боғлар¸ айни пайтда Ғазо шарқида жойлашган кўп қаватли биноларни ҳам ишғол қилган.

Шунингдек, 6 январга ўтар кечаси Исроил армияси қисмлари Ғазо секторидаги иккинчи йирик шаҳар - Миср чегараси яқинида жойлашган Хон Юнус шаҳрига ҳам бостириб кирди.

Бу босқин эса¸ Ғазодаги асосий йўлни тўсиб, Ғазо шаҳрига қурол-яроғ¸ хусусан ракеталарни яширинча олиб ўтиш йўлини қирқиш мақсади билан изоҳланмоқда.

5 январ куни қилган чиқишида Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт ҳарбий амалиётлардан мақсад Ҳамасни нафақат ракета отишдан тўхтатиш¸ балки Исроил ҳудудини ракеталар билан нишонга олиш имкониятидан тўлиғича маҳрум қилишдан иборат эканини таъкидлади.

6 январ куни Исроил армияси матбуот вакили Авитал Лиебович ҳарбий ҳаракатлар заруратини яна бир бор оқлашга уринди.

- Мен буни жуда зарурий жанг деб атаган бўлардим. Қўшинларимиз жуда кўтаринки руҳда. Улар ўз мақсадларига етишга қарор қилишган. Шу боис биз аста-секин¸ аммо ишонч билан мақсад сари боряпмиз¸ деди Исроил армияси матбуот вакили.

Халқаро ҳамжамият томонларни дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда аммо исроил томони бундай чақириқларни рад этмоқда.

- Биз бу можаро бир ҳафта ёки бир ойдан кейин қайта бошланмаслигига ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг¸ вазиятни ўзгартирганимиздан кейингина ўт очишни тўхтатиш мумкин деб ўйлаймиз¸ деди сешанба куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Якуб Ливне.

Исроил расмийлари ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришиладиган бўлса, Ҳамас гуруҳи Миср-Ғазо чегарасида тунел очиб қайта қуролланмаслиги учун келишувга халқаро миссия ҳам қўшилиши кераклигини айтмоқда.

Исроил қўғинлари Ғазо ичкарисига бостириб киришни давом эттирар экан¸ Тел-Авив расмийларига кўра, Ҳамаснинг Исроилга ракета отиши камайган.

Вашингтондаги Исроил элчихонаси вакилларига кўра, Ҳамас 25 декабрга қадар Исроил ҳудудига кунига ўртача 80 та ракета отган бўлса, ҳозирда 20та ракета отишга муваффақ бўлмоқда.

Айни пайтда¸ 15 минг жангчиси борлиги тахмин қилинаётган Ҳамаснинг осонликча таслим бўлмаслиги кутилмоқда.

Ҳамас раҳбарлари шаҳар ҳудудидаги уруш Исроил аскарларига қаттиқ қаршилик кўрсатиш учун ўз тарафдорларига қулай бўлишини таъкидламоқдалар.

Исроил армияси ҳужумлари оқибатида тинч фаластинликлар ичидаги қурбонлар сони ошган сари етакчи давлатларнинг томонларни ўт очишни тўхтатишга чақириқлари ҳам кучаймоқда.

Бу жараëнда¸ Франция фаоллиги¸ айниқса¸ кўзга ташланмоқда.

- Исроил катта давлат. Исроил катта демократик давлат. Агар Исроил Ғазодаги ҳозирги оғир гуманитар вазиятни бундан ҳам ёмонлаштиришда давом этаверса¸ дунё буни тушунмайди.

Аниқроқ айтганда¸ Исроил катта давлат бўлгани учун, Исроил катта демократик давлат бўлгани учун гуманитар вазиятни бугунги аҳволда қолдиролмайди¸ деди минтақага сафар қилиб¸ томонлар билан музокара ўтказган Франция президенти Николя Саркози.

Саркози Ғазо секторига кўпроқ гуманитар ёрдам олиб киришга имконият яратиш учун ўт очишни 48 соатга тўхтатишга чақирди. Аммо Исроил айнан ҳозирги шароитда Ҳамасга нисбатан босимни камайтира олмаслик иддаоси билан¸ бу сўровни рад этди.

Ғазодаги шифокорларга кўра, Исроил армияси ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 560дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлган. БМТ расмийлари¸ нобуд бўлганларнинг чорак қисми болалар эканини айтмоқда.

Айни пайтда¸ Исроил томони кўрган талафот саккиз кишини ташкил этади.

5 январ куни гуманитар ёрдам бўйича БМТнинг Ғазодаги мувофиқлаштирувчиси Максвелл Гейлард Ғазо секторидаги гуманитар вазият аянчли аҳволда эканини таъкидлади.

БМТ расмийси¸ ҳозирда Ғазо аҳолисининг аксари¸ жумладан болаларнинг кўпи оч экани, уларнинг тиббий ёрдам, электр ва тоза ичимлик сувисиз қолганини айтди.
XS
SM
MD
LG