Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:32

Азият чекадиган яна халқ


Туркман электрининг Тожикистонга етиб келмаётгани мамлакат энергетикларини аҳолига электр узатишда жорий қилинган чекловларни янада кучайтиришга мажбур қилди.
Туркман электрининг Тожикистонга етиб келмаётгани мамлакат энергетикларини аҳолига электр узатишда жорий қилинган чекловларни янада кучайтиришга мажбур қилди.

“Барқи тожик” очиқ ҳиссадорлик ширкати тарқатган маълумотларга кўра, 27 январдан Душанбе аҳолисига бир кеча-кундузда фақат 15 соатдан электр бериладиган бўлди.

“Барқи тожик” матбуот котиби Нозиржон Ёдгорий Тожикистон энергетика ва саноат вазирлигининг бу борада қабул қилган қарорни изоҳлаб берди.

- Ўтган йили Марказий Осиё давлат раҳбарларининг 10 октябрда Бишкекда ва 18 октябрда Олмаота шаҳрида минтақадаги сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш мавзуига бағишланиб ўтказилган йиғилишларида Туркманистон электри Тожикистонга Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиниши борасида шартнома имзоланганди.

Мазкур шартномага мувофиқ, Тожикистон 2008 йилнинг 1 ноябридан 2009 йилнинг апрели охиригача Туркманистондан 1 миллиард 200 миллион кВт/соат электр сотиб олиши керак эди.

Аммо 2008 йилнинг 27 декабридан Ўзбекистон сиёсий мақсадларда ўз ҳудуди орқали электр транзитига доир имзоланган шартномани бирёқлама бекор қилди, деди Нозиржон Ёдгорий.

“Барқи тожик” матбуот котиби айнан шу сабаблар билан бу йил ҳам энергетик инқироз жарига яқинлашиб қолган Тожикистоннинг чекка туманларига олдинроқ белгиланган икки соатлик чеклов янада қисқартирилишини билдирди.

Жорий ҳафта бошида бу мамлакат энергетика ва санаот вазири ўринбосари Пўлод Муҳиддинов ҳам Туркманистон электрини ўз ҳудуди орқали транзит қилиш мажбуриятини олган Ўзбекистон “Қоракўл” подстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани баҳонасида электр узатишни тўхтатганини айтган.

- Тошкентда бўлганимизда бу объектни кўриш, агар имкони бўлса таъмирлаш ишларига ёрдамлашишни билдирганимизда, улар бизнинг у ерга боришимизга тўсқинлик қилдилар, деганди вазир ўринбосари.

“Нега Ўзбекистон энергетикага оид шартномаларни кўпинча бирёқлама бекор қилади?” деган саволга жаноб Муҳиддинов:

- Тожикистон делегацияси Тошкентдалигида ўзбек ҳамкасбларимиз президент Ислом Каримовнинг Роғун ГЭСи қурилишига рози эмаслигини айтдилар. Бу кўпроқ ана шу сабаб билан боғлиқ бўлса керак, дея жавоб берди.

Россия президенти Дмитрий Медведев ўтган ҳафтадаги Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида ўз давлати қўшнилар билан келишилмаган энергетик лойиҳаларда қатнашмаслигини маълум қилганидан сўнг Тожикистон томони Россиянинг Роғун ГЭСи қурилишида қатнашишидан умидини узди.

Бироқ бу иншоот қурилиши бўйича ўз позициясидан воз кечмаган тожиклар Роғуннинг 75 фоиз акцияси Тожикистон ихтиёрида бўлиши, тўғон баландлиги сақланиб қолиниши ва бу иншоот¸албатта¸ қурилажагини таъкидламоқдалар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийларининг сув бошидаги давлатларда йирик энергетик иншоотлар қурилишига қаршилик кўрсатишига асосий сабаб бу иншоотларнинг минтақада экологик фожеалар ҳамда дарё қуйисида жойлашган давлатларга сув тақчиллигини келтириб чиқариши экани айтиб келинади.

Тожик расмийлари эса Роғун ГЭСи лойиҳаси бетараф экспертлар томонидан ҳар томонлама ўрганилиб чиқилганини таъкидлайдилар.
Айни пайтда таҳлилчи Шокиржон Ҳакимов Ўзбекистон Тожикистоннинг гидроэнергетик иншоотларга оид лойиҳаларга қаршилик кўрсатишига яна бир сабаб иккала президент ўртасидаги ўзаро келишмовчилик, дея мулоҳаза билдиради.

- Бу энг аввало Имомали Раҳмон ва Ислом Каримов ўртасидаги муаммодир. Раҳмон бу борада ташаббус кўрсатиб, ўз амбицияларидан воз кечиб, икки халқ фаровонлигини ўйлаган ҳолда бу муаммога ечим топиши керак, дейди Ҳакимов.

Аммо тожикистонлик бошқа бир таҳлилчи - Давлат Усмон бу фикрларга қўшилмайди.

- Бу зиддият кўпроқ сиёсий хоссага эга. Ўзбекистон ҳар доим Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг ўзига қарам бўлишини, бўйсунишини истайди.

Ислом Каримов, агар бу иншоотлар қурилса, 27 миллионлик аҳоли сувдан танқислик кўриши мумкинлигини таъкидлайди. Менимча, бу асосланмаган ваҳимадан ўзга нарса эмас, дейди Давлат Усмон.
XS
SM
MD
LG