Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:40

Бормаса бўлмайдиган учрашув


Тожикистон стратегик тадқиқотлар маркази вакиллари Имомали Раҳмонни Москвага боришга постсовет давлати раҳбарларидан бири телефон суҳбати давомида кўндиргани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Тожикистон стратегик тадқиқотлар маркази вакиллари Имомали Раҳмонни Москвага боришга постсовет давлати раҳбарларидан бири телефон суҳбати давомида кўндиргани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалига Кремлдан арази ифодаси ўлароқ Москвага белгиланган сафарни бекор қилган Имомали Раҳмон¸ ўз мамлакатининг Россияга қанчалик қарамлигини англаганидан¸ сўнг дақиқаларда ғазабдан тушиб¸ Москвага жўнаб кетди.

Имомали Раҳмон 4 феврал куни Москвада бўлиб ўтилиши кутилаётган КХШТ ва ЕврОсиёИҲнинг навбатдан ташқари мажлисларида қатнашиш учун Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Давлат Назрий маълум қилди:

- Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эртага Москвада бошланадиган КХШТ ва ЕврОсиёИҲнинг навбатдан ташқари йиғилишларида қатнашиш учун куннинг иккинчи ярмида Москвага жўнаб кетди, дея маълум қилди Давлат Назрий.

Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари бунга қадар Раҳмоннинг Кремлда ўтиши кутилаётган тадбирларда қатнашмаслигини маълум қилган эди.

Тожик дипломатлари давлат раҳбари республикада вужудга келган энергетик инқироз туфайли 10 февралгача мамлакатни тарк этмасликка қарор қилганини билдирган эдилар.

Таҳлилчилар эса¸ Имомали Раҳмоннинг Москва сафарини қолдиришига Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга сафари чоғида Тожикистон энергетик иншоотлар қуришда қўшнилар билан келишиши лозимлиги ҳақидаги баëноти сабаб бўлганини айтаётган эдилар.

22-24 январ кунлари Тошкентга расмий сафар билан борган Медведев “ҳар қандай лойиҳа, хусусан, ГЭСлар каби катта лойиҳалар қўшниларнинг фикри инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим” экани ва Россия Федерацияси “ўз ҳудудида бирор иншоотни қуриш нияти бўлган ҳар бир давлат қўшнилари билан келишиб олиши лозим”, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Роғун масаласида Россиянинг ўз позициясига қарши биринчи жиддий баёнотидан таажжубга тушган расмий Душанбе Россия ташқи ишлар вазирлигига бундай баëнот муносабати билан норозилик нотаси йўллади.

2 феврал куни Дмитрий Медведев билан бўлажак учрашув Раҳмон томонидан буткул бекор қилиниши ортидан унинг Москва тадбирларида ҳам қатнашмаслиги билдирилди.

Сўнгги 16 йил давомида Имомали Раҳмоннинг илк бор КХШТ ва ЕврОсиёИҲ тадбирларида қатнашмасликка қарор қилиши сиёсий доиралардан тортиб МДҲдаги кўплаб оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзуига айланди.

Бироқ давлат раҳбарлари учрашувига бир кун қолганда тожик президенти Москвага отланди.

Норасмий манбалар сўнгги дақиқаларга қадар ўз қарорини ўзгартирмаган Имомали Раҳмонни МДҲ лидерларидан бири телефон орқали ўзаро суҳбатда Москва тадбирларида қатнашишга кўндирганини таъкидламоқдалар.

Бироқ Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази масъули Сайфулло Сафаров бу хабарларни рад этди-

- Биринчидан, президентимизни Москва тадбирларида қатнашиш учун ҳеч ким кўндиргани йўқ.

Иккинчидан, Тожикистон минтақада калит ролини бажарувчи давлат саналади.

Тожикистон томонининг Москва тадбирларида қатнашмаслиги КХШТ ва яқинда Ўзбекистон тарк этган ЕврОсиёИҲнинг келгуси тақдирини савол остига қўйиши аниқ эди.

Шунинг учун президентимиз узоқни кўзлаган ҳолда, ўз қарори билан бугун Москвага кетди, деди стратегик тадқиқотлар маркази расмийси.

Унга кўра, қўшни Ўзбекистон Тожикистоннинг энергетик иншоотларга доир дастурлари амалга ошмаслиги учун турли йўл билан таъсир ўтказаётганига қарамай, тожиклар президент Раҳмон раҳбарлигида¸ албатта¸ ГЭСлар тармоғини қуради.

Айни пайтда¸ таҳлилчи Давлат Усмон иқтисодий ва ижтимоий масалада Россияга қарам бўлган Тожикистоннинг Кремл тадбирларидан бош тортиши мамлакат миллий манфаатлари учун зиёндан ўзга нарса эмаслигини айтади.

- Россия билан муносабатларни бузиш мамлакат миллий манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши табиий.

Иқтисодий бўҳрон дунё бўйлаб ёйилаётган бир пайтда Россиянинг иқтисодий кўмакларига муҳтожмиз.

Масалан, ҳар йили 1 миллионга яқин фуқаромиз рўзғор тебратиш учун Россияга чиқиб кетади.

Менимча, буни давлат раҳбари ҳам яхши англаган ҳолда, Москвага боришга қарор қилди, дейди таҳлилчи Давлат Усмон.
XS
SM
MD
LG