У кишининг айтишича, воқеа жорий ҳафта бошида рўй берган. Ўғли Умиджон шу кунда Андижон вилоят касалхонасида даволанмоқда.
Озодлик: Муҳаммаджон ака¸ ўғлингиз нима учун ўзига ўт қўйиб юборди?
Муҳаммаджон ака: Ноҳақликка чидай олмасдан ўт қўйиб юборди.
Озодлик: Ким томонидан ноҳақлик бўлди?
Муҳаммаджон ака: Андижон тумани ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги муовини томонидан бўлди.
Озодлик: Улар нима ноҳақлик қилишди?
Муҳаммаджон ака: Уй учун қуйган пойдеворини ва деворларини булдозер билан суриб олиб ташланганидан кейин ўт қўйиб юборган.
Озодлик: Демак, ер участкаси бўлган¸ пойдевор қуйган¸ уни ҳокимлик вакиллари бузиб юборишган.
Муҳаммаджон ака: Ҳа¸ вилоят ҳокимининг буйруғи билан бузган.
Озодлик: Ўзи ер участкаси ўғлингизникимиди?
Муҳаммаджон ака: Ҳа¸ қўлида қоғози ҳам бор.
Озодлик: Унда нима учун бузиб юборади?
Муҳаммаджон ака: Орқаворотдан эшитишимга қараганда, бу ерни биттасига 70 минг долларга сотишибди.
Озодлик: Ким сотибди?
Муҳаммаджон ака: Ким сотарди - ўша бошлиқлар¸ каттаконлар сотади-да.
Озодлик: Ўзи ер ўғлингизникимиди?
Муҳаммаджон ака: Андижон туманининг кадастри Шамсиддинов Дилшод деган йигит ўлчаб берган. Қўлида қарори бор.
Озодлик: Қўлида қарори бўлса¸ бошлиқлар қандай қилиб бошқа бировга сотиб юборади?
Муҳаммаджон ака: Энди Андижонда ҳақиқат йўқлигини сал-пал сиз ҳам биласиз-ку. Девор билан пойдеворни бузгандан кейин туман ҳокимига: “Эй, нима қилаяпсан? Мен буни пешона терим билан қурганман. Ҳозир ўзимга ўт қўйиб юбораман” деса, ҳоким: “Қўйиб юборавер” деган. Кейин ўғлим ўзига ўт қўйиб юборган.
Озодлик: Ўзига қандай қилиб ўт қўйди?
Муҳаммаджон ака: Устига бензин қуйиб, гугурт чақиб юборган. Улар қараб тураверган. Кейин келиб ўчиришган.
Ҳокимиятдагилар бехабар
Суҳбатдошимиз Муҳаммаджон ака воқеа юз берган жойда вилоят ҳокимининг муовини ҳам бўлган дегани учун Андижон вилоят ҳокимлигига қўнғироқ қилдик.
Озодлик: Андижон туманидан Муҳаммаджон ака деган одам телефон қилиб, “Ўғлим беш кун олдин ўзига-ўзи ўт қўйиб юборди. Чунки ер участкасига қуйган пойдеворини ҳокимият вакиллари бузиб юборди”, деди. Шундан хабарингиз борми¸ йўқми?
- Йўқ, ундан хабаримиз йўқ.
Озодлик: Ўзи шунақа бўлиши мумкинми?
- Бўлиши мумкин эмас. Ҳокимият уй бузмайди. Ҳокимият органи уй бузадиган органмас-ку.
Озодлик: Уйни унда ким бузади?
- Энди уни телефон қилган одамлардан сўрайсиз-да. Билмаймиз ким бузганини.
Озодлик: Сиз ўзингизни таништирсангиз бўладими?
- Йўқ...
Фожеа тафсилотларини ўрганиш жараёнида бир қатор андижонликлар билан боғландик. Улардан бири – Садирохун аканинг воқеадан хабари бор экан. Маълум бўлишича, ўзига ўзи ўт қўйиб юборган Умиджон уйланган, 2 фарзанди бор. Шунинг учун, ҳар эҳтимолга қарши, Садирохун акадан сўрадик:
Озодлик: Балки хотини билан уришиб қолиб, ўзига-ўзи ўт қўйиб юборгандир?
Садирохун ака: Йўқ¸ йўқ¸ йўқ. Ҳозир касалхонада ҳокимият билан анча жанжал-тўполон бўлаяпти-да.
Балки Муҳаммаджон ака Андижон вилоят ҳокимиятидан Андижон туман ҳокимиятини фарқлай билмас?
Балки Садирохун ака айтаётган "жанжал-тўполон" туман ҳокимлиги билан бўлаётгандир?
Бироқ бу саволни бериш учун туман ҳокимлиги билан боғланишнинг иложи бўлмади.
"Бу биринчи марта бўлаётгани йўқ"
- Маълумки, Андижон вилояти Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич яшайдиган минтақаси, шунинг учун ҳам, - дейди андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов, - Андижон вилоятида бошқа вилоятларга нисбатан ер масаласи энг мураккаб масалалардан бири.
Суҳбатдошимиз биз ўрганаётган воқеадан хабари йўқлигини, лекин вилоятда бундай воқеанинг юз бериш эҳтимоли кучли эканини таъкидлаб ўтди:
- Бунақа ҳолатлар олдин ҳам кўп бўлган. Мен ўзим бир-иккита мақолалар ҳам ëзганман.
Масалан, ҳозиргача қўлимда битта ариза бор. Уйларни бузувчи ташкилот бир фуқаронинг устидан судга ариза берган. “Бир фуқарони хусусийлаштирилган уйидан мажбурий тарзда чиқариб беришингизни сўрайман”¸ деб судга бераяпти, қаранг. Аризачининг шахсан ўзи “хусусийлаштирилган” деб ëзиб қўйган.
Суд буни кўриб¸ унинг аризасини қондираяпти. Лекин аслида, конституцияни олиб қараганда, суд хусусий мулкдорни ҳимоя қилиши керак¸ дейди андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов.
Муҳаммаджон ака Озодлик билан суҳбатда излаётгани ҳақиқатни Андижондан тополмаётганини, ўғлига тегишли ер участкаси билан боғлиқ муаммо юзасидан бормаган идораси қолмаганини, ниҳоят, ўғли ўзига-ўзи ўт қўйиб юборишидан бир неча кун олдин Ўзбекистон президенти девонига ариза топширганини айтди.
- Шикоятни президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг хатлар бўлимига бериб келганман.
Озодлик: Қачон бериб келдингиз?
- 30 январ куни берганман. Ўша куни Каримовнинг туғилган куни экан.
Демак, Муҳаммаджон аканинг шикоят аризаси президент девонининг хатлар бўлимига тушганига роппа-роса бир ҳафта бўлди. “Андижонда топилмаган ҳақиқатни Тошкентдан топсам ажаб эмас”, деди андижонлик суҳбатдошимиз.