Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:42

Мустақил сайтлар ҳужум остида


Аксар кузатувчилар¸ Қозоғистонда айнан мустақил ва мухолиф сайтларнинг ҳакерлар ҳужумига нишон бўлаëтганини мустақил фикрга қарши кампаниянинг ажралмас қисми сифатида кўрмоқдалар.
Аксар кузатувчилар¸ Қозоғистонда айнан мустақил ва мухолиф сайтларнинг ҳакерлар ҳужумига нишон бўлаëтганини мустақил фикрга қарши кампаниянинг ажралмас қисми сифатида кўрмоқдалар.

Сўнгги ҳафта мобайнида Қозоғистондаги қатор мустақил нашрлар, жамоатчилик ташкилотлари ва сиёсий партиялар интернет сайтларига DDOS-ҳужум уюштириш мисли кўрилмаган даражага етди.

Шу боис Қозоғистондаги беш мухолифатчи партия мамлакат Бош прокуратурасига расмий равишда мурожаат қилиб, бу каби хуружлар айбдорларини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортишни сўрадилар.

Қозоғистон ахборотлаштириш ва алоқа давлат агентлигининг техник кўмак маркази раҳбари Асхат Ўразбекнинг айтишича, интернет ҳужумлари кибер- жиноят ҳисоблангани учун ҳам бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари бош қотиришлари лозим:

- Хакерлик ҳужумларига қарши кураш ҳуқуқий меъёрлар асосида олиб борилиши керак, яъни жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши ва полиция бу иш юзасидан жиноий иш очиши керак.

Сўнгра ҳуқуқ-тартибот идоралари веб-сайтларга ҳужум уюштираётган шахсларни қидириш ишларини олиб боради.

Бироқ бу бироз қийин жараён. Чунки хакер Австралиядан туриб ҳам Қозоғистондаги интернет порталларга ҳужум уюштириши мумкин, дейди Қозоғистон ахборотлаштириш ва алоқа давлат агентлигининг техник кўмак маркази раҳбари.

Қозоғистондаги Зонакз.нет интернет нашри бир неча йил давомида, хакерлар ҳужумидан азият чекиб келаётган веб-сайт бўлиб ҳисобланади. Бу сафар ҳам Зонакз.нет сайт кибер-хуружга дучор қилинганига қарамай, сайт эгалари айбдорларни қидиришга шошилмаяптилар.

- Бу ҳужумнинг қаердан уюштирилаётганини биз аниқлай олмадик. Бу “ҳукумат томонидан атайлаб қилинаётган иш” деган тахминни истисно қилолмайман, айни пайтда ишонч билан шундай дейишга ҳам асос йўқ менда.

Ҳужумчиларга қарши кураш билан ҳуқуқ-тартибот идоралари шуғулланишлари керак. Ҳозир бешта сиёсий партия бу борада Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Агар Бош прокуратура интернет ҳужумлари юзасидан жиноий иш очса, бу кимнинг иши эканлигини билишимиз мумкин, акс ҳолда, биз ҳеч нарса қилолмаймиз, деди Зонакз.нет бош муҳаррири Юрий Мизинов.

Бугунги кунда DDOS-ҳужум киберфазода кенг тарқалган жараён бўлиб, у аксар ҳолларда оммабоп сайтларга нисбатан уюштирилади.

“Фарғона.ру” ахборот агентлиги бош муҳаррири Даниил Кисловнинг айтишича, агентлик сайти бир неча маротаба хакерлар ҳужумига дучор бўлган. Бироқ, Кисловга кўра, шу пайтгача, ҳужум иштирокчилари ва унинг буюртмачиси номаълумлигича қолмоқда.

- Қозоғистондаги Зонакз.нет бизга ҳамкор сайт. “Фарғона.ру” сайти Зонакз.нет билан Америкадаги битта хостингда жойлашган.

Зонакз.нетга ҳужум уюштирилган пайтда бир вақтнинг ўзида бизнинг сайтга ҳам ҳужум бўлди. Ҳозир биз ушбу сайтларга кираётганлар бўйича протоколни Канададаги эътиборли бир ташкилотга юбордик.

Яқин кунларда ушбу ташкилот экспертлари ўша хавф манбаини ёки ҳужум қаердан келиб чиққанини аниқлаб, бизга маълум қилишади. Аммо мен ҳозирча бу ташкилот номини айтмайман.

Бироқ биз ҳужум ижрочиси бўлган хакернинг исталган мамлакатда - Украина, Молдова ёки Чилида бўлиши мумкинлигини тушунамиз.

Биз у турган жойни аниқлашимиз мумкин, бироқ, афсуски, бу ҳужум буюртмачилари ҳақида маълумот ололмасак керак, деб ўйлайман, деди Даниил Кислов.

Айни пайтда¸ “Фарғона.Ру” агентлиги бош муҳаррири оммавий ахборот воситалари сайтларига уюштирилаётган ҳужум турли сиёсий кучларнинг буюртмаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни ҳам истисно қилмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG