"Ҳозиржавоб гуруҳ" мамлакатнинг Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятларида мониторинг ўтказиб, ўқитувчи ва шифокорлар коммунал тўловларни йиғиш ишларига жалб қилинаётганини аниқлаган.
- Электр энергияси ва газ бўйича мутасадди идоранинг контролëрлари қиладиган ишни ҳозирги кунда ўқитувчилар ва врачлар бажараяпти. Бу ҳозирги кунда республиканинг барча вилоятларида кечаëтган ҳолат – ўқитувчи ва шифокорлар коммунал тўловлар йиғишаяпти, дейди гуруҳ фаоли Суҳроб Исмоилов.
Биз вазиятни ўрганиш учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи фуқароларга сим қоқдик.
Ғаллаороллик онахоннинг айтишича, ҳақиқатдан ҳам ўқитувчилар ва шифокорлар коммунал тўловларни ундириш учун уйма-уй юришибди.
- Свет, газга деб ўқитувчиларни ҳам, докторларни ҳам кўчага чиқаришди. Уларни пул йиғишга чиқаришди.
Озодлик: Уларни қачондан чиқаришди?
- Билмайман. Кеча ҳам келиб кетди.
Озодлик: Келиб, нима дейишаяпти?
- Светга, газга кучингиз етганча пул беринглар, деяпти. 2000-3000 сўм, кучингиз етганича беринглар, дейишади.
Озодлик: Нақд пул беринг, дейишаяптими?
- Ҳа, нақд пул. Келишди¸ лекин мен пул бермадим. Пул бера олмайман, пул беришга имкониятим йўқ, деб айтдим, дейди ғаллаороллик онахон.
" Ҳозиржавоб гуруҳ" маълумотига кўра, айни кунларда Ғаллаорол туман марказий шифохонасида фақат беш-олти нафар шифокор ишлаяпти, қолган барча ходимлар коммунал тўловлар йиғиш ишларига жалб қилинган.
Биз туман шифохонаси билан боғлана олмадик. Бироқ Ғаллаоролдаги мактабларидан бирига қўнғироқ қилганимизда, у ердан ўқитувчиларнинг коммунал тўловлар бўйича пул йиғишга чиқиб кетганларини тасдиқладилар.
- Ўқитувчилар чиқиб кетган. Бу ерда ҳозир фақат иккитаси бор.
Озодлик: Қаерга кетган ўқитувчилар?
- Маҳаллага, коммунал тўлов бўйича пул йиғишга чиқиб кетишган.
Ғаллаорол туман ҳокимлигига мурожаат қилганимизда, улар ҳақиқатдан ҳам коммунал тўловларни ундириш учун махсус гуруҳлар тузилганлигини билдиришди.
Туман ҳокимлиги ходими: Ҳозир бу ишга барча ташкилотлар жалб қилинган. Ҳар кун назорат олиб борилаяпти. Коммунал тўловларни йиғиш бўйича назоратчилар жалб қилинган. Ҳар кунлик мониторинг ўтказилаяпти.
Озодлик: Бу ишга асосан кимлар жалб қилинган?
Туман ҳокимлиги ходими: Асосан назоратчилар, ташкилот раҳбарлари, маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари.
Озодлик: Ташкилот деганда, қайси ташкилотларни назарда тутаяпсиз?
Туман ҳокимлиги ходими: Тумандаги ташкилотларнинг ҳаммаси шу ишга бириктирилган.
Озодлик: Аҳолининг коммунал тўловлардан қарздорлиги қанчалик даражада?
- Даражаси анча юқори лекин. Ҳозирги кунда ундириб олиш кундан-кунга кўпаяпти, аммо барибир истеъмол кўп-да.
Аҳолида “давлат тўлайди, давлат беради, давлат таъминлайди” деган боқимандалик кайфияти бор. Кўпроқ истеъмол қилишни хоҳлайди-ю, лекин тўлашни хоҳламайди.
Шунинг учун жойларда одамларга электрнинг, газнинг нархи қандай эканлиги тушунтирилиб, кейин улардан пул ундирилаяпти¸ деди туман ҳокимлиги вакили.
"Ҳозиржавоб гуруҳ" фаоли Суҳроб Исмоиловга кўра, ўтказилган мониторинг натижасида айни тадбирлар айнан мамлакатда нақд пул тақчиллиги боис амалга оширилаётгани аниқланган.
- Ҳозирги кунда Ўзбекистон иқтисодиëтида нақд пул тақчиллиги кузатилаяпти. Нақд пул тақчиллигини ҳал қилиш учун жойларда маҳаллий ҳокимликлар билган чораларини қонуний бўлса ҳам¸ ноқонуний бўлса ҳам қўллашга ҳаракат қилишаяпти.
Бу ишда кўпроқ ўқитувчилар ва шифокорлардан фойдаланилаяпти. Улар ўз касбий фаолиятларига алоқаси бўлмаган ишга жалб қилинаяпти.
Агар қонун тарафидан баҳо берадиган бўлсак¸ бу албатта врачлар ва ўқитувчиларнинг меҳнатларини эксплуатация қилишга тенглаштирилиши мумкин, дейди Суҳроб Исмоилов.