Эзгулик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти товламачиликда айбланаётган журналист ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Дилмурод Саййидни қамоқдан озод қилиш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига мактуб билан мурожаат қилган эди.
Жамият Дилмурод Саййиднинг тергов жараёнларида очиқда туриб қатнашишини таъминлашига ва унинг қочиб кетмаслигига кафиллик берган эди. Лекин Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармасидан рад жавоби олинди.
Биз ана шу мактубда келтирилган далиллар ва нега рад жавоби олингани хусусида Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамияти раисаси Васила Иноятова билан суҳбатда бўлдик:
Васила Иноятова: Дилмурод Саййид тергов давомида ўзининг айбсизлигини исбот қилувчи асосларни бергандан кейин биз республика прокуратурасига ва Самарқанд вилояти прокуратурасига хат бердик. Бундан ташқари Дилмурод Саййиднинг соғлиғи анча ëмон. У сил касаллигининг энг оғир формаси билан касалланган. Унинг кўриниши ҳам¸ аҳволи ҳам жуда ëмон.
Шунинг учун биз уни кафилликка олиб¸ озодликда туриб терговда қатнашишини сўраган эдик. Лекин унинг айбсизлиги исботланиб¸ унга қарши чиққан тарафнинг ўзи жиноятчи эканлиги кўриниб турган бўлса ҳам¸ республика прокуратураси бизнинг сўровимизни инкор этувчи хат берди. Бу хат Дилмурод Саййиднинг журналистик ва ҳуқуқ ҳимоячилик фаолиятига қарши.
Менда шундай фикр уйғондики¸ буларнинг Дилмурод Саййидни озодликка чиқариш нияти йўқ. Буни биз Дилмурод Саййиднинг ҳаққа¸ ҳалолликка чақирувчи мақолаларининг тарқалмаслиги мақсадида қилинган иш деб ҳисоблаймиз.
Озодлик: Васила опа бундан кейин Эзгулик жамиятининг стратегияси¸ плани қандай бўлади? Уни озодликка чиқариш учун яна уриниб кўрасизларми?
Васила Иноятова: Албатта. Мен ҳозир Дилмурод Саййиднинг ҳимоячисиман. 16 апрел куни терговда қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига борамиз. Уни албатта охиригача ҳимоя қиламиз. Бизнинг мақсад ва вазифамиз нафақат Дилмурод Саййидни қутқариш¸ балки ҳақиқат учун курашишдир.
Озодлик: Васила опа¸ кейинги пайтда мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига товламачилик¸ порахўрлик каби бир хил айб қўйилаяпти. Бу урфга кириб қолмаяптими?
Васила Иноятова: Бу аллақачон урфга айланган. 90 йилларнинг бошида қурол бўлмаган вақтда ҳам уйига қурол ташлаб¸ сигарет чекмайдиган одам бўлса ҳам чўнтагига наркотик ташлаб¸ 1999 йилдан бошлаб Ҳизбут-Таҳрир варақаларини ташлаб қамоққа олиш урф бўлган бўлса¸ бугунги кунда товламачилик билан олиш урфга айланди.
Ҳозирги кунда сиëсий мотивга кўра қамалганларнинг 90 фоизи товламачиликда айбланган. Бу сиëсий фаолият билан шуғулланаëтган шахсларни¸ ўзгача фикрловчиларни ушлаш учун ҳукуматга жуда қулай баҳона бўлиб қолди.
Озодлик: Шу пайтгача Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамиятидан неча киши қамалди ва неча кишига мана шундай айблар қўйилди?
Васила Иноятова: Бугунги кунгача Эзгулик жамиятининг икки фаоли¸ яъни Ангрен шаҳар бўлимининг раиси Абдурасул Худойназаров ва Дилмурод Саййид айнан шу модда билан айбланган. Ундан олдин Мамаражаб Назаров ва Улуғбек Каттабековлар ҳам айнан мана шундай айблар билан қамоққа олинган эди. Буларнинг ичида Мусажон Бобожонов ва Дилмурод Муҳиддиновларгина Андижон воқеалари билан боғлиқ эди.
Мен ўйлайманки¸ инсон ҳуқуқлари жамиятининг олти-етти аъзолари айнан мана шу айб билан ҳозир қамоқда ўтиришипти. Мана Санжар Умаровнинг ва Норбой Холжигитовнинг ҳужжатлари билан яқиндан танишадиган бўлсангиз¸ унинг товламачиликка умуман алоқаси йўқ. Уларнинг товламачиликка ëки порахўрликка умуман алоқаси йўқ.
Менинг ўйлашимча¸ ҳукумат раҳбари бунга жиддий қараши керак¸ чунки ҳамманинг бирданига товламачи бўлишининг ўзи кулгили. Мана ҳукумат тепасида¸ биз буни ўз релизларимизда кўрсатаяпмиз¸ товламачиликда пихини ëриб¸ учига чиққан¸ акуласифат раҳбарлар ўтирипти. Нимагадир уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди.
Лекин халқнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб¸ мақолалар ëзиб юрган йигитларнинг айбланиши Ўзбекистонни дунë жамоатчилиги олдида кулгига қўймоқда.
Дилмурод Саййид 2005 йилда “Адвокат” газетасида Ўзбекистондаги ижтимоий муаммолар ҳақидаги “Йўқ ҳақидаги бадиҳа”сидан сўнг, ишдан ҳайдалган, газета эса ёпиб қўйилган эди.
Кейинчалик у мустақил журналист сифатида фаолият кўрсатди ҳамда “Эзгулик” жамияти таркибида инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланди.
У шу йилнинг 22 февралида товламачиликда айбланиб, қўлга олинган эди.