Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Ўз уйингдан яхшиси йўқ


Арктиканинг неча юз минг йиллик музликларини ҳам эритиб юбораëтган глобал илиқлашув жараëни¸ инсоният саломатлиги учун туғилаëтган янги хатарларнинг бош омили сифатида кўрилмоқда.
Арктиканинг неча юз минг йиллик музликларини ҳам эритиб юбораëтган глобал илиқлашув жараëни¸ инсоният саломатлиги учун туғилаëтган янги хатарларнинг бош омили сифатида кўрилмоқда.

Бугун дунë бўйлаб сочилиб кетган миллионлаб ўзбеклар¸ янги ватанларида аввал кўриб¸ эшитмаган дардларга йўлиқаëтганларидан¸ баъзан ҳайратга тушмоқдалар. Олимларга кўра¸ бу иқлим ўзгариши ва ирсий харита билан боғлиқ глобал жараëндир.

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараëнлар ер юзида янги касалликларни келтириб чиқармоқда. Бу фикр куни-кеча Лондонда эълон қилинган ҳисоботдан ўрин олди.

"New Scientist" газетасида эълон қилинган янги ҳисоботга кўра¸ инсоният иссиқ уриши¸ юрак хуружи¸ салмонелëз ва ҳашаротлар чақиши билан боғлиқ янги касалликлар билан юзма-юз ва чорасиз қолмоқда.

Тобора глобаллашаëтган дунë дастурхонида ирсан ўзгартирилган емакларнинг ўрин олаëтгани ҳам инсон саломатлиги учун таҳликали вазият яратмоқда.

Мўътадил иссиқ ўлкаларда совуқ бўлиши¸ доимий совуқ ўлкалар ҳавосининг эса илиқлашуви оқибатида юзага чиққан янги ва янги касалликларни бартараф этиш¸ кишилик жамияти олдида бирламчи вазифага айлангандай.

Ирсий муаммолар ва инсон саломатлиги билан шуғулланаëтган ўзбекистонлик проффессор Рустам Муҳаммедов фикрига кўра¸ тарихан ëпиқ шаклда яшаб келган Марказий Осиë аҳолиси учун ташқаридан келадиган озиқ-овқатларни назорат қилиш устивор вазифа бўлмоғи лозим.

"Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими¸ санитария эпидемиология хизматлари учун инсон саломатлиги “биринчи рақамли устивор вазифа” бўлмас экан¸ янги пайдо бўлаëтган касалликларга қарши курашиш мушкул", дер экан профессор Рустам Муҳаммедов¸ врачларнинг кўпинча сабабларга эмас¸ балки оқибатларга қарши курашаëтганини қайд этади.

Лондонлик олимлар ҳисоботига кўра¸ янги касалликлар энг аввало иқлим ўзгариши боис пайдо бўлмоқда.

Масалан¸ 2003 йил ëзидаги жазирама иссиқ Европада билвосита 70 минг кишининг ëстиғини қуритди. Илмий тахминларга кўра¸ 2040 йилга бориб Европанинг ўртача ëзги доимий ҳарорати 2003 йилги даражада бўлади.

Ўзбекистонлик профессор Муҳаммедовга кўра¸ олимлар иқлимни ўзгартириш борасида ожиз. Иқлимга мослашиш эса миллион йилларни ўз ичига оладиган узоқ жараëн.

Суҳбатдошимизнинг таъкидича¸ глобализм унсурларидан бири бўлган эркин миграция ҳам касалликлар келиб чиқиши учун сабаблардан бири бўлиб қолмоқда.

Ота-боболари 100 йиллар давомида бир жойда муқим яшаган одамлар ўз уйларидан ўн минглаб километр узоқларга бориб яшашмоқда.

Уларнинг ирсий харитасида янги муҳит ҳақида билгилар ва ҳимоя унсурлари йўқ. Шунинг учун ҳам иқлим ўзгариши билан боғлиқ янги хасталиклар муҳожирлар орасида кўп кузатилмоқда.

- "East and west, Home is best" деганларидек¸ Шарқу Ғарб ўз йўлига¸ аммо ўз уйингдан яхшиси йўқ. Организм ўзини ўзи учун таниш муҳитда яхшироқ ҳимоя қила олади¸ дейди профессор Муҳаммедов.
XS
SM
MD
LG