Бу чақириқ остида “Эртанги эркинлик учун бугунги кураш” деган калимани ўзига шиор қилган "Қулликка қарши" халқаро ташкилоти (Anti Slavery) муҳри турибди.
Шу билан бирга бу чақириқни “Эртанги ўзгариш учун бугун уруғ қадайлик” деган шиорни илгари сурган "Экканингни ўрасан" ( As You Sow) ташкилоти ҳам қўллаган.
"Ҳаракат учун чақириқ" деб номланган бу ҳужжатнинг дунë жамаотчилигига етиб бориши учун интилаëтган Женевадаги Халқаро меҳнат ташкилоти фаоли Элен Уолкер гапиради.
- Бизнинг ташкилотимизга маълум бўлишича¸ бугун ҳам Ўзбекистондаги пахта далаларида болалар давлат тарафидан мажбурий тарзда ишлатилмоқда.
Ҳукумат буни инкор қилмоқда¸ аммо бизнинг тасарруфимизда бўлган маълумотлар ўзбек болаларининг пахта далаларида мажбуран ишлатилаëтганини тасдиқламоқда¸ дейди Элен Уолкер.
Элен Уолкерга кўра¸ ўзбек болаларининг далаларда қул каби ишлатилишига қарши чақириқ бесамар қолмайди.
“Болалар меҳнатига қарши халқаро кураш кунида биз Ўзбекистон ҳукуматидан болалар ва катталарни мажбурий тарзда пахта саноатида ишлатишга барҳам беришини талаб қиламиз.
2009 йилги пахта йиғим терим пайтида Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларининг Ўзбекистонга киритилишини талаб қиламиз.
Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчилари 2009 йил ҳосилини йиғиб териш пайтида мажбурий меҳнат қўлланган ë қўлланмаганини мустақил тадқиқ қилишлари лозим.
2009 йилги пахта йиғим-терими мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар тарафидан кузатилишига ҳукумат халақит бермаслигини ҳам талаб қиламиз.
Ўзбекистон ҳукумати пахта далаларида мажбурий меҳнатга барҳам бермас экан¸ биз дунëдаги таниқли газлама ва кийим тикиш ширкатларини ўзбек пахтасини сотиб олмасликка чорлаб қоламиз”¸ дейилади чақириқ сўнггида.
Эслатиб ўтамиз¸ бу чақириқ Халқаро меҳнат ташкилоти¸ Очиқ жамият институти ва Германия-Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми тарафидан қувватланган.
2009 йилдаги пахта ҳосилини болалар ва катталарнинг мажбурий меҳнатисиз териб олиш учун қандай чоралар кўрилмоқда¸ деган саволни Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мутасаддиси Абдураҳмат Мубораковга бердик.
Озодлик: Ассалому алайкум Абдураҳмат ака. Яхшимисиз?
Абдураҳмат Мубораков: Раҳмат.
Озодлик: Мен журналистман¸ Озодлик радиосидан.
Абдураҳмат Мубораков: Нима гап¸ ака?
Озодлик: Пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланмаслик тўғрисида бирор бир вазирлик доирасида кўрсатма борми?
- Мен йиғилиш ўтказаëтган эдим. Ярим соатлардан кейин гаплашайлик¸ деди Абдураҳмат Мубораков.
Абдураҳмат Мубораков саволимизга жавоб бериш учун фурсат сўради.
Бир оздан сўнг қўнғироқ қилганимизда гўшакни кўтарган мулозим “болалар меҳнати ишлатилган деб¸ ўзбек пахтасини бойкот қилиш пахта саноатидаги рақобатчи ширкатлар тегирмонига сув қуйишдир”¸ деб жавоб берди.
- Бу нарсалар бизларни кўра олмайдиган ғаламисларнинг гапи. Биз билан ҳар доим бирга ишлаб келганлар бу нарсанинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини билади¸ деди гўшакни кўтарган мулозим.
Мулозимга кўра¸ дунëвий иқтисодий бўҳрон пайтида пахта савдогарлари ўз пахтасини ўтказиб¸ ўзбек пахтасини ерга уриш учун ҳам болалар меҳнати деган гапни ўйлаб топганлар.
Ана шундан кейин Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига қўнғироқ қилдик. Биз билан суҳбатлашган мутасадди аниқ-равшан қилиб “Болалар қишлоқ ҳўжалик ишларига жалб қилинмайди”¸ деди.
- Болаларни пахтага жўнатиш тўғрисида ҳеч қанақа буйруқ чиқмаган.
Озодлик: Болаларни қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилмаслик ҳақида ҳужжат борми?
- Болаларнинг ўқишдан ташқари ҳеч қанақа буйруғи йўқ. Мактабда дарс тугагандан кейин ҳашар муносабати билан чиқиши мумкин. Унда ҳам хоҳиш бўйича. Мажбурий деган ҳеч қанақа буйруқ йўқ¸ дейди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мулозими.
Вазирлик мулозими ҳашар калимасини қўллаб¸ ўзбек болалари пахтакор ота-оналарига ëрдам беришлари мумкинлигини гап орасида қистириб ўтди.
2008 йил Германиянинг Бремен шаҳрида ўтган пахта анжуманида ҳам Ўзбекистон расмийси ўзбек болалари табиат дарсини далада ўтади¸ тажриба тарзида пахта териб кўришади ва бунга мажбурий меҳнат тамғасини уриш ноўрин¸ деб айтган эди.
Ўзбек мулозимлари пахта далаларида болалар меҳнат қилмаяпти¸ деб айтаëтган 2009 йилнинг май-июн ойларида мактаб ўқувчиларининг қатқалоқ ва яганага жалб қилингани ҳақидаги маълумотларни олдик.
- Бизнинг Чаманзор қишлоғи¸ Навбаҳор хўжалигида Аҳмад Яссавий номидаги 7- мактаб бор. Ана шу мактабнинг 7-8-9-10 синф ўқувчилари 17 майдан буён чопиққа олиб чиқилаяпти.
Дарслар тўхтатилган. Болалар дарс ўрнига далага олиб чиқилаяпти. Қўшни қишлоқларда ҳам аҳвол шундай. Вилоят бўйича коллежлар бутунлай ëпилган, деган эди Саида Қурбонова.
Эслатиб ўтамиз¸ Ўзбекистон пахта саноатида болаларнинг мажбурий меҳнати қўлланганлиги ҳақидаги Британияда намойиш қилинган ҳужжатли фильм 2007 йилда жамоатчиликни жунбушга келтирган ва бунинг ортидан қатор ширкатлар ўзбек пахтасини бойкот қилишган эди.
Бу тадбирларга жавоб тарзида Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатига қарши халқаро ҳужжатларни имзолашга мажбур бўлган эди.