Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:10

Тошкент раисликни бошлади


Анчадан бери ораларидаги совуқчилик аримай келаëтган Тошкент ва Душанбе раҳбарларининг ëнма-ëн туриб табассум қилишлари¸ икки қўшни ўртасида кескинлик юмшагани аломати сифатида кўрилмоқда.
Анчадан бери ораларидаги совуқчилик аримай келаëтган Тошкент ва Душанбе раҳбарларининг ëнма-ëн туриб табассум қилишлари¸ икки қўшни ўртасида кескинлик юмшагани аломати сифатида кўрилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбург саммитида гуруҳга раислик навбатини қабул қилган Ўзбекистон раҳбари¸ янги раис мақомида минтақадаги кескинликни юмшатиши мумкин учрашувлар ўтказган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбург шаҳрида ўтган саммитида ушбу ташкилотга аъзо давлатлар халқаро террорчилик, айирмачилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш борасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, саммит қатнашчилари минтақада тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда халқаро ва минтақавий низоларни ҳал этишнинг асосий тамойиллари белгиланган Екатеринбург декларациясини ҳам имзоладилар.

Аммо саммитнинг муҳим янгилиги Хитой тарафидан Марказий Осиё давлатлари учун 10 миллиард доллар ваъда қилиниши бўлди, дейди Россияда чиқадиган “Время новостей” газетаси мухбири Аркадий Дубнов.

- Ушбу саммит жаҳондаги иқтисодий бўҳрон авж паллага кирган бир пайтда ўтаяпти. Шу жиҳатдан Хитойнинг Марказий Осиё давлатларига молиявий ёрдам бериш ташаббуси билан чиқиши муҳим янгилик бўлди.

Жумладан¸ Хитой Марказий Осиё давлатлари инфратузилмасини яхшилаш учун умумий қиймати 10 миллиард долларлик маблағ ажратишини билдирди.

Бу маблағлар Марказий Осиё давлатларига шунчаки ёрдам сифатида берилаётгани йўқ. Хитой бу маблағларни тижорий мақсадларда, узоқ муддатли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун бераяпти, деб давом этади Дубнов.

Шунингдек, Хитой раҳбари Ху Цзин Тао Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви давомида ҳам Ўзбекистонга кредитлар беришни ваъда қилган.

- Ху Цзин Тао ва Каримовлар ўртасидаги учрашувда ҳам Хитой раҳбари Ўзбекистонга молиявий ёрдамлар ваъда қилган, Хитой тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилган, дейди Аркадий Дубнов.

Марказий Осиёнинг тўрт давлати, Россия ҳамда Хитойни ўз ичига олувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбург шаҳрида ўтган саммитида ташкилотга раислик қилиш мақоми расман Ўзбекистонга ўтди. Анъана бўйича келгуси олиймақом учрашувга расмий Тошкент мезбонлик қилади.

- Екатеринбургдаги саммитда расмий Тошкент ШҲТга раислик мақоми берилишига жиддий қараётгани ва яқин орада бир қатор ташаббуслар билан чиқиши мумкинлигини намоён этди, дейди саммитни кузатган россиялик журналист Аркадий Дубнов.

ШҲТга раислик қилиш мақоми Тошкент қўлига ўтиши Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан муносабатлари анчайин таранглашган бир пайтга тўғри келди.

Айниқса, Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасида бир тарафлама буфер ҳудудлар барпо этишга киришгани расмий Бишкек норозилигига сабаб бўлди.

Ўзбекистон томони ўтган ой Андижон ва Хонободда рўй берган ҳужумлар Қирғизистон ҳудудидан кирган қуроллилар тарафидан содир этилганини айтиб, чегарада назоратни кучайтирган эди.

Тошкент ва Бишкек раҳбарлари Екатеринбургдаги саммитга келишдан олдин Москвада ўзаро учрашиб, бу масалани ҳам муҳокама этишга улгурганлар.

Россиялик журналист Аркадий Дубновнинг айтишича, учрашув давомида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қирғизистонлик ҳамкасбига чегарада кўрилаётган чоралар Қирғизистонга қарши чоралар эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилган.

- Билишимча, Каримов ва Бакиев икки давлат чегарасида Ўзбекистон томонидан хандақ қазиш ишлари ва чегара бўйлаб девор тортилиши борасида бир-бирларига ўз хавотирларини тушунтиришга ҳаракат қилганлар.

Бу қанчалик Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кескинликни юмшата олади билмадим, лекин энг муҳими мана шу учрашувнинг бўлиши¸ менинг назаримда¸ чегара масаласида Тошкент ва Бишкек ўртасидаги тарангликни юмшатиш борасида мулоқот имконлари йўқолмаганидан дарак берди, дейди Дубнов.
XS
SM
MD
LG