Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:06

Гали музокараси катта натижа бермади


Россия расмийлари ўз ҳарбийларининг Грузия айирмачи ҳудудлари бўлмиш Абхазия ва Жанубий Осетиядаги ҳозирлигини тинчликпарварлик миссияси сифатида тақдим этиб келмоқдалар.
Россия расмийлари ўз ҳарбийларининг Грузия айирмачи ҳудудлари бўлмиш Абхазия ва Жанубий Осетиядаги ҳозирлигини тинчликпарварлик миссияси сифатида тақдим этиб келмоқдалар.

Грузия ва айирмачи Абхазия минтақаси расмийлари таранг қолаётган хавфсизлик вазиятини юмшатиш мақсадида 14 июл куни Абхазиянинг Гали туманида учрашди.

Бу ўтган йили Россия билан Грузия ўртасида яна бир айирмачи минтақа - Жанубий Осетия устида чиққан қуролли можародан бери биринчи учрашув бўлди.

Маълум бўлишича, учрашув чоғида грузин-абхаз чегарасидаги нохуш ҳодисаларнинг олдини олишдан ташқари Гали туманидаги грузинлар хавфсизлигининг кафолатланиши ва қочқинларнинг уйга қайтиши масаласи ҳам муҳокама қилинган, бироқ бу масала юзасидан чегараолди ҳудудидаги вазият юзасидан ахборот алмашиш бўйича “шошилинч хабар тармоғи” ташкил этишга эришилган, холос.

Шунга қарамай, иштирокчилар фикрича, учрашув анча осойишта ўтган ва томонларнинг кўламли ҳарбий ҳаракатларнинг қайталанишига йўл қўймаслик юзасидан қатъиятини намойиш қилган.

Грузиянинг реинтеграция бўйича вазири Тимур Якобашвили музокаралар аввалида Гали туманидаги учрашув Тбилиси ва Сухуми ўртасида 2006 йилгача бўлиб ўтган музокаралардан тубдан фарқ қилишини таъкидлаганди.

- У пайтда грузин ва абхазлар Россия базаларига таклиф қилинарди, БМТ эса кузатувчилик қиларди. Эндиликда эса бу рус базасидаги учрашув бўлмайди. Бу учрашув Россия уришаётган томонлардан бири сифатида қаралган Женева йиғинининг ҳосиласидир. Табиийки, бу ерда энди Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, АҚШ, Грузия ва оккупацион Россия томонлари иштирок этадилар. Россия тинчликпарвар томон эмас, балки уришаётган томондир, деганди Тимур Якобашвили.

Айни пайтда, Тимур Якобашвилига кўра, бу учрашувда грузин делегациясининг иштирок этиши Россия қўшинларининг Абхазия ҳудудидаги ҳозирлиги легитим эканини тан олиш сифатида қаралмаслиги лозим.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларига Россиянинг 10 минг аскари, “Т-90” русумидаги танклар, тунда ҳужум уюштира оладиган “МИ-28Н” русумидаги саккизта замонавий вертолётлар жойлаштирилган.

Россия президенти Дмитрий Медведев Грузия ўтган йил август ойидаги можародан тегишли хулоса чиқаргани ҳамда Жанубий Осетия ва Абхазияни қайтариб олишга уринмаслигига умид қилишини баён қилди.

Жанубий Осетияга қилган сафарининг эртасига, яъни 14 июл куни Медведев Россия яна ҳарбий жавоб қайтаришга шай турганига очиқ шаъма қилди.

Бокудаги сиёсий шарҳловчи Шахин Аббосовнинг Озодликка айтишича, Россия ўтган йил августида Грузияга бостириб кирганидан кейин Абхазия ва Жанубий Осетия назоратини қўлга киритган. Таҳлилчи фикрича, бу Россиянинг Жанубий Кавказни ўз назоратига олиш режасининг бир қисми бўлган.

- Россия биринчи урушда ўз мақсадига эриша олмади. Мақсад Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллиги эмас эди. Мақсад бутун минтақани Ғарб қўлига топшириб қўймаслик эди. Аммо Россия бу мақсадига эриша олмади. Мен ҳозирда воқеалар қай йўналишда ривожланишини билмайман. Аммо вазият янада кескинлашиши мумкин, дейди озарбайжонлик таҳлилчи.

Айни пайтда Россияда Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакатда давом этаётган мухолифат норозиликларидан жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида янги можарони чиқариши мумкинлигига оид фикрлар мавжуд.

Аснода АҚШга қарашли Стаут ҳарбий кемаси Грузия қўшинлари билан қўшма ҳарбий машқларда қатнашгани Батуми порт шаҳрига келди.

Америка ҳарбийларининг Батумига келиши ўтган йил август ойида Тбилиси-Москва ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Вашингтоннинг Грузияга қўллови ифодаси сифатида баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG