Линклар

Шошилинч хабар
09 октябр 2024, Тошкент вақти: 17:13

Ленарчич ниҳоят Тошкентга ҳам келди


Яқинда Марказий Осиëга сафар қилган Ленарчич¸ Тошкентга боролмай Варшавага қайтиб кетган эди.
Яқинда Марказий Осиëга сафар қилган Ленарчич¸ Тошкентга боролмай Варшавага қайтиб кетган эди.

8 сентябр куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қошидаги демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Янеш Ленарчич илк бор Тошкентга сафар қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Олий мажлис Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳаммедова ва Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори билан учрашган Ленарчич Ўзбекистоннинг ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни бажаришга кўмаклашиш масаласини муҳокама этди.

Аслида Янеш Ленарчич Тошкентга 21-22 июл кунлари сафар қилишни режалаштирган эди. Аммо кейинроқ унинг Тошкентга ташрифи техник сабабларга кўра қолдирилгани маълум қилинди.

Халқаро майдонда сайлов жараëнини кузатиш бўйича алоҳида нуфуз ва эътиборга эга бўлган ЕХҲТ қошидаги демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари идораси шу пайтга қадар мустақил Ўзбекистонда ўтказилган сайловларнинг бирортасини мустақил ва эркин дея тан олган эмас.

Айни пайтда¸ бу идора халқаро майдонда жиддий хавотирларга сабаб бўлиб келаëтган Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида эҳтиëткор муносабат билдириб келмоқда.

Ленарчич сафари муносабати билан ЕХҲТ томонидан тарқатилган хабарномада яна бир бор¸ Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олгани таъкидланади. Бироқ ушбу мажбуриятларни бажаришга кўмаклашиш учун ЕХҲТ нинг имкониятлари қанчалик?

Кузатувчилар фикрича, ЕХҲТ вакилларининг расмий Тошкент билан олиб бораётган эҳтиёткор сиёсати мулоқот йўлларини қирқиб қўймаслик истаги билан изоҳланади.

Бу мулоҳазалар билан кун давомида сайтимизда танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG