Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:24

“Чегара билмас мухбирлар” ҳисобот чиқарди


Ўзбекистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар касбий фаолияти учун қамалган тутқун деб биладилар.
Ўзбекистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар касбий фаолияти учун қамалган тутқун деб биладилар.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг янги ҳисоботида ўзбекистонлик Солижон Абдураҳмонов ҳам атроф-муҳит муаммоларини оммага ошкор қилгани учун жабрланган журналистлар қаторида тилга олинган.

Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти “Матбуот эркинлиги ва атроф-муҳит” номли ҳисобот чиқарди.

- Сўнгги йилларда “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти атроф-муҳит муаммоларни ёритгани учун қўлган олинган, калтакланган, қамоққа ташланган, бедарак йўқолган ва хатто ўлдирилган журналистлар сони кўпайганига гувоҳ бўлди. Шу боис ташкилотимиз “Матбуот эркинлиги ва атроф-муҳит” ҳақида янги ҳисобот эълон қилдик, деди ташкилот вакили Винсент Броссел Озодлик билан суҳбатда.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ҳисоботида атроф-муҳит муаммолари ҳақида мақолалар ёзгани учун йигирмага яқин давлатда калтакланган, бедарак йўқолган, қамоққа ташланган ва турли тазйиқларга учраган журналистлар ҳақида сўз борган. Улар орасида ўзбекистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов ҳам бор.

Халқаро ташкилот вакили Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон аҳоли дуч келаётган муаммоларни чуқур ўрганиб уни оммага ошкор қилишга уринган журналистлар учун хатарли давлат бўлиб қолаётганини айтди.

- Биз Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, Орол денгизининг қуриши сабабли одамлар дуч келаётган сув танқислиги каби муаммоларини чуқур ўрганиб, уни оммага ошкор қилиш жуда қийин ва бу журналистлар учун хатарли эканини билдик. Шу боис Ўзбекистондаги экология билан боғлиқ муаммоларни ёритган ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов ҳибсга олиниб, қамалганини ташкилотимиз ўз ҳисоботида қайд этди, деди Винсент Броссел.

“Матбуот эркинлиги ва атроф-муҳит” номли ҳисоботда Солижон Абдураҳмонов айнан ўз мақолалари учун аввал тузилган режа асосида қўлга олиниб, жазога тортилгани билдирилган.

- Жаноб Солижон Абдураҳмонов (атроф-муҳит муаммолари ҳақидаги) очиқ-ойдин мақолалари учун мана шундай оғир вазиятга тушиб қамалган журналистлардан бири, дейди “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти вакили.

Винсент Броссел “Матбуот эркинлиги ва атроф-муҳит” ҳақидаги ҳисобот бу йил илк бор эълон қилинганини ва бундай ҳисобот келгуси йилларда ҳам эълон қилиниши режаланганини айтди.

Ҳозир Қаршидаги қамоқхонада сақланаётган Солижон Абдураҳмонов ўтган йилнинг 7 июн куни ҳибсга олинган эди. Қўлга олинган пайтда унинг машинасидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилган. Дастлаб у гиёҳвандликда айбланди. Кейинчалик банг моддаси сотишга ҳаракат қилганликда қораланди.

2008 йилнинг 10 октябр куни Нукус шаҳар жиноий ишлар суди ҳукмига кўра, Солижон Абдураҳмонов 10 йил муддатга қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

19 ноябр куни эса Қорақалпоғистон Олий суди дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор чиқарди. Жорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон Олий суди ишни қайта кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Олий судига жўнатди. 25 март куни Қорақалпоғистон Олий суди яна дастлабки суд қарорини ўз кучида қолдирди.
XS
SM
MD
LG