Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:01

Эркин микрофон - Зиëли халққа яқин бўлсин!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

...¸ уни зулматдан зиëга бошласин¸ дейди 5 октябр куни “Эркин микрофон” да қатнашиш истаги билан сим қоққан шаҳрисабзлик миллатдошимиз.

Куала Лумпурдаги ўзбек қизлари

Малайзиянинг Куала Лумпуридан сим қоққан университет талабаси¸ Ўзбекистондан келган қизларнинг "тунги капалак"ларга айлантирилаëтганидан нолиди. Унга кўра¸ ҳозир нафақат Малайзия пойтахти¸ балки мамлакатнинг каттаю кичик шаҳарларида ҳам ўзбекистонлик қўшмачилар¸ ўзбек қизларини гуруҳ-гуруҳ олиб келиб¸ ном чиқарган исловатхоналарда мижозларга хизмат қилишга мажбурламоқда.

Шундайлардан бири билан яқинда гаплашиб қолдим¸ уларнинг аҳволи оғир экан деган бу суҳбатдош йигит¸ илтимосимизга кўра¸ бизни ҳатто Куала Лумпур "Қатортол"ида қатор турган қизлар билан боғламоқчи ҳам бўлди.

Озодлик: Қўрқмасин¸ мен гаплашавераман.

- Мен айтдим. Билмайман¸ нима учун қўрқишаяпти.

Озодлик: Мен ўзим гаплашиб кўрайчи.

- Ҳозир бир ака билан телефонда гаплашаëтган эди. Гаплашинг қўрқманг.

- Ало.

Озодлик: Ало¸ ассалому алайкум.

- Ваалайкум. Қалайсиз?

Озодлик: Соғлиқларингиз яхшими? Ишларингиз яхшими? Ҳорманг энди?

- Бор бўлинг.

Озодлик: Нима гапларингиз бор? Нима муаммо бор?

- Бунақаси йўқ.

- Тўғрисини айтаверинг уялмасдан. Ало.

Озодлик: Ало.

- Билмадим¸ нимагадир уялаяптилар шекилли. Мана ҳозир яна бераман¸ Гаплашингей.

- Нимани гапираман. Гапирадиган гапим йўқ¸ деди биз билан гаплашишга уялган қизлар.

Қизлар уялишди. Ҳар ҳолда уят¸ деган туйғунинг борлиги ҳам яхши. Биз бу орада Куала Лумпурдаги Ўзбекистон элчихонасига ҳам қўнғироқ қилдик. Улар бу юзадан изоҳ беришни исташмади.


Ҳазораспда ўқиган қизларга катта қалин беришади

Бизга телефон қилиб суҳбатлашиш истагини билдирган ҳазорасплик амаки Озодлик радиосини 1972 йилдан бери эшитишини айтди.

Ҳазораспдаги Карвак қишлоғининг ярми Россияда¸ қолган ярми дунëнинг ҳамма жойида¸ дер экан суҳбатдош тўйларга тўхталди.

- Сизларнинг мухлисингизман. 1972-1973 йилдан бери эшитаман сизларнинг радиони. Ҳазорасп туманиданман. Сваршикман. Кореяда ҳам йигитлар бор. Кўпчилиги ҳозир Россияда. Қозоғистон¸ Россияда яшаш учун ҳаракат қилишаяпти. Тўй мавсуми ҳам бошланди. Кўпчилик йигитлар ишлаб-ишлаб келаяпти. Энди тўй мавсуми ҳам бошланди.

Озодлик: Тўйнинг харажатлари қанча?

- Миллиондан ўтади қалин пули.

Озодлик: Миллион деганингиз нима энди?

- Доллар ҳисобига 1000 доллар.

Озодлик: Яна нима берилади?

- Ўқиган бўлса¸ шунақа бўлади. Институтни битирган бўлса¸ шунақа қалинлар бор.

Озодлик: Бундан ташқари нималар бор?

- Қизнинг кийим-бошлари¸ сарполари. Келин тушириш учун у ëқ¸ бу ëғи 3000-4000 доллар кетади.

Озодлик: Тўй ҳам шунинг ичида.

- Ичида. Сўйиладиган моли ҳам шунинг ичида.

Озодлик: Қанча гуруч дамланади?

- Энди бу қишлоқ одамларнинг айтилишига қараб¸ 60-100 кило гуруч дамланади. Гуруч бу йил мўл. Бу йил гуручдан қайғу йўқ¸ дейди ҳазорасплик амаки.

Бир вақтлар ҳазорасплик бир бой Озода Нурсаидовани тўйга чақиргани ва тўйда Умар доллар деган маҳаллий рақс ҳаваскорининг шаҳвоний ламбада кўрсатгани бутун мамлакатга ëйилган эди. “Биз қишлоқдаги камтар одамлармиз. 1500 долларга Оғабекни чақириб тўй қиламиз” дейди биз суҳбатлашган ҳазорасплик амаки.

- Артистлардан Оғабек Собиров¸ Муродбек Қиличевлар бор.

Озодлик: Неча пул билан келаяпти улар?

- Кеча қўшнимиз тўй қилди. Ўша 1500 долларга Оғабекни олиб келди. Қўшни қишлоқда бир оғайнимиз ҳам ўғил уйлантирди. Унинг тўйига ҳам Оғабек келди¸ дейди ҳазорасплик амаки.


Зиëлилилар¸ бир қадам олдинга!

Якшанба куни эфирга узатилган "Қурултой" дастурида санъаткорнинг жамиятдаги ўрни мавзуида баҳс борди. Мен ҳам ана шу мавзуда фикр билдирмоқчиман¸ дейди Қашқадарëдан сим қоққан яна бир суҳбатдошимиз.

- Мен Қашқадарëдан¸ Шаҳрисабзданман. Кеча эфирга кетган Қурултой дастурида ëзувчи Олим Отахон деган гапирдику. Мана шу киши жуда ҳам яхши гап гапирдилар. Фикрларига бир мен эмас¸ оддий Ўзбекистон халқи қўшилади.

Озодлик: Қайси фикрларига?

- Зиëли инсонлар¸ шоирлар¸ ëзувчилар¸ журналистлар халққа яқин бўлиши керак¸ деган фикрлари менга жуда ҳам ëқди. Амир Темур бобомизнинг бир ўгитлари борда- 100 кунлик тоат-ибодатдан кўра¸ бир кунлик адолат яхши¸ деган. Бизнинг ҳам зиëли инсонларимиз халққа яқин бўлса дейманда. Ҳозирги замонда тескариси. 90 фоиз зиëлилар халққа яқин эмасда. Юлдуз Абдуллаеванинг ҳам фикрини эшитдим. Тўла¸ маъноли фикр билдира олмадилар. Мен у кишини жуда ҳам яхши тушунаман. Ўзбекистонда туриб¸ қатъиятли фикр билдириш қийин. У кишига ҳам чиқиш қилганлари учун раҳмат¸ дейди шаҳрисабзлик суҳбатдошимиз.

Зиëлилар қўлида машъала кўтариб¸ бизни қоронғуликдан қутқаради¸ деган фикрда собит қашқадарëлик бу инсон айрим ўзбек мухолифатчиларига узоқ умр тилади.

- Муҳаммад Солиҳ¸ Юсуф Жума билан гаплашган пайтда Ўзбекистон халқи номидан яхши тилакларни билдириб қўйсангизлар демоқчиман.

Озодлик: Сиз айтинг ўша тилакларни.

- Муҳаммад Солиҳ¸ Юсуф Жума¸ яна Нусратов деганлари бор эди. Мана шу кишиларга мен Ўзбекистон халқи номидан миннатдорчилик билдираман. Булар ўз жонини фидо қиладиган инсонлар. Айниқса Муҳаммад Солиҳни туғма демократ деб биламан. Минг афсус¸ Муҳаммад Солиҳга ўхшаган инсон 100 йилда бир марта туғилади. Ўзбекистоннинг оддий халқи унинг бизга президент бўлмаганидан афсус қилади¸ дея ўз сўзига якун ясади Шаҳрисабздан сим қоққан суҳбатдошимиз.

***********************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG