Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

АҚШ икки чеҳрасини намойиш қилди


Клинтон ва Гейтснинг Жорж Вашингтон университетидаги чиқиши сешанба куни CNN телеканали орқали олиб кўрсатилди.
Клинтон ва Гейтснинг Жорж Вашингтон университетидаги чиқиши сешанба куни CNN телеканали орқали олиб кўрсатилди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс душанба куни АҚШ ташқи сиёсатининг турли қирраларига назар солишга ҳаракат қилди.

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШ ташқи сиёсатини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида турли ролларни бажаради.

Оддий қилиб айтганда, Ҳиллари сиёсий куч бўлса, Гейт ҳарбий қудратни намоён этади. Бири қўл сиқишни билса, бошқаси бошга таёқ тушуришга масъулдир.

Бироқ душанба куни Барак Обама маъмуриятининг энг асосий бош оғриғи Афғонистон ва Эрон борасида Ҳиллари ва Гейтс айни фикрни илгари сурдилар.

Клинтоннинг айтишича, Афғонистон борасида март ойида эълон қилинган стратегия ўз кучида қолаётир. У ҳам бўлса “оддийгина”: Ал-Қоидани мағлуб этишдан иборат. Аммо бунга эриш йўллари қайта кўриб чиқилиши мумкин, деди Клинтон хоним.

Гейтс президент Обама бир ой аввал Афғонистондаги сайловдан сўнг уруш стратегияси қайта кўриб чиқилиши ҳақида ваъда берганини эслатди. Аммо унга кўра, муваффақиятсизлик билан якунланган президент сайлови бу жараённи мураккаблаштирган.

Гейтнинг айтишича, Афғонистон борасида бирор қарор қабул қилишдан аввал жорий вазиятни қайтадан баҳолаш эҳтиёжи бор. Зеро, Афғонистон бўйича қабул қилинадиган қарор президент Обаманинг президентлиги давридаги энг муҳим қарори бўлиши мумкин.

Генерал МакКристалнинг Афғонистонга яна 40 минг аскар юборилишини талаб этиши, Афғонистон стратегияси муҳокамасининг диққат марказида қолмоқда. Ҳозирнинг ўзида Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг сони 60 мингдан ошиб кетди. Ўтган ҳафтада Лондонда чиқиш қилган МакКристал қўшимча ҳарбийларсиз Афғонистон миссияси таназзулга юз тутиши борасида огоҳлантирган эди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда толибон жанггарилари Афғонистоннинг 80 фоиз ҳудудида доимий равишда ҳозирдир. 2007 йилда толибларнинг доимий ҳозирлиги фақатгина 54 фоиз ҳудудда кузатилган. Бу борада муносабат билдирган Гейтс Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашиб бораётганини қайт этди.

- Воқелик шуки, бизнинг ва очиғи иттифоқчиларимизнинг Афғонистонга кўпроқ қўшин юбора олмаётганимиз толибон ҳаракати фойдасига хизмат қилмоқда¸ деди Роберт Гейтс.

Муҳокамалар Эрон масаласига кўчганида¸ Ҳиллари Клинтон ўтган ҳафта Эрон ва БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар вакиллари ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувлар самарали бўлганини таъкидлади.

- Бироқ президентимиз айтганидай, шунингдек мен ва бошқалар таъкидлаб кетлаётганидай¸ Эрон масаласи кун тартибимиздан тушиб қолмайди. Яна анча ишлар қилиниши керак, деди Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Қўшма Штатлар эронликларнинг демократия томон ҳар қандай талпинишини қўллаб-қувватлашини айтди. У АҚШ нинг Эронга муносабатини совуқ уруш давридаги АҚШ нинг Совет Иттифоқига муносабати билан таққослади.

- Инсон ҳуқуқлари бизнинг америкалик ўлароқ қадриятларимизнинг ўзак-негизимизни ташкил этади. Бироқ ҳеч бир АҚШ президенти бу мақсадга эришишга ҳаракат қилиб¸ Россия президентлари билан ўтказилган саммитларни тарк этган эмас. Худди шундай жараён эронликлар билан ҳам давом этмоқда, деди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG