Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:13

Грузия Бош вазири Россияни айблади


Грузия расмийси Россияни ўтган йилги ўзаро урушга чек қўйган “Ўт очишни тўхтатиш ҳақида”ги шартнома доирасида зиммасига олган мажбуриятларни бажармаëтганликда айблади.

Мадрид шаҳрида Испаниянинг етакчи бизнес доиралари вакиллари билан учрашган Грузия Бош вазири Ника Гилаури ўтган йил августида имзоланган шартноманинг асосий пунктлари Россия томонидан бажарилилиши лозимлигини таъкидлади.

Грузия Бош вазири ўз мамлакати Россия билан ҳамкорлик қилишни исташи¸ аммо мамлакат ҳудудининг бир қисми Россия кучлари томонидан босиб олинган шароитда бунинг имконсиз эканини айтди.

Душанбе куни Грузия Россия кучларини Жанубий Осетия яқинида 16 нафар грузиннинг ўғирланишида айблаган эди.
XS
SM
MD
LG