Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:19

"Туркман байроғи демократик шабадага зор"


Мустақиллик байрамида асосий мадҳия янги туркманбоши шаънига янгради.
Мустақиллик байрамида асосий мадҳия янги туркманбоши шаънига янгради.

Бундан 18 йил муқаддам - 27 октябр куни Туркманистон энг сўнггилардан бўлиб СССРдан мустақил бўлганини эълон қилди. Бу даврга келиб "улуғ совет оиласида" ҳеч ким ҳам қолмаган эди.

Совет иттифоқининг сўнгги президенти Форос тутқунлигидан қайтган 1991 йилнинг август охирида бўлиб ўтган СССР халқ депутатлари мажлисида Туркманистон қўмфирқасининг котиби Сапармурод Ниëзов ўз мамлакатининг иттифоққа содиқ эканлигини айтган ягона раҳбар бўлди.

Аммо уйдаги гап кўчага тўғри келмади. Туркманистон мустақил бўлди¸ туркманча айтсак ўзбошдоқ бўлди.

Туркманистонда ана шундан кейинги 18 йил эврилишлар даври сифатида кўрилди.

Туркманистонда "олтин аср" деб номланган мустақилликнинг 18 йиллик байрами куни Ашхобод шаҳрида ҳарбий парад ўтказилди.

Туркманистоннинг саркардабошиси мамлакат президентидан ҳарбий парадни бошлашга расман изн сўради. Ана шундан кейин саркардабоши усти очиқ машинада қўшинларни бир бир айланиб чиқди. Ҳарбий парад меҳнаткашлар намойишлари¸рақс ва қўиқлар мушакбозликка уланиб кетди.

"Яшасин қарашсиз ва бетараф Туркманистоннинг 18 йиллиги!" деган шиорлардан ойналар зириллади.

Айни пайтда¸ баъзи кузатувчилар Туркманистон давлатининг тарих саҳнасига чиққанига 18 йил эмас¸ балки кўпроқ бўлди деб ҳисоблашади.

Туркман парламентининг собиқ депутати Холмурод Суюнов ўз мамлакатининг пойдевори 1924 йил 27 октябрда қўйилганини айтади.

- Туркман давлати пайдо бўлганига 85 йил бўлди. Ўша пайтдаги туркман сиëсий арбоблари Қайғисиз Отабоев¸ Нидирбой Ойтоқовлар 1924 йилнинг 27 октябрида совет Туркманистони тузилганини эълон қилишди. Гарчи совет таркибида бўлса-да¸ бу давлаттнинг ўз мадҳияси¸ тамға¸ сарҳад ва бошқа унсурлари бор эди¸ дейди Холмурод Суюнов.

Холмурод Суюнов Туркманистоннинг марҳум раҳбари Ниëзов даврида азият чекиб, ҳижрат қилган депутатлардан бири.

Айни пайтда Ниëзовдан кейин давлат бошига келган Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз иқтидорини қалқиниш даври деб атади¸олдинги президент шахсига сиғиниш аломатларини қисман йўқ қилди. Суҳбатдош янги президент ҳукмронлик қилаëтган йилларда иқтисодий соҳаларда ҳақиқатдан ҳам яхши ишлар бўлганини айтади.

Масалан Набукко лойиҳаси ва Хитой билан газ шартномаси иқтисод белини маҳкамлайдиган лойиҳалардир¸ дейди Холмурод Суюнов.

Айни пайтда Суюнов "Туркманистон байроғи сиëсий ислоҳотлар шамолини кутмоқда. Инсон ҳуқуқлари¸ адолат ва демократия шабадалари эссагина¸ давлатимиз байроғи мағрур ҳилпирайди" деб қўшиб қўйди.
XS
SM
MD
LG