Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:22

Обама янги афғон стратегиясини ошкор қилди


Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшиннинг юборилиши АҚШнинг миллий манфаатларига мувофиқ иш эканини таъкидлади
Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшиннинг юборилиши АҚШнинг миллий манфаатларига мувофиқ иш эканини таъкидлади

АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонда Толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши кураш учун қўшимча 30 минг қўшин юборилишини эълон қилди. Айни пайтда Оқ уй раҳбари АҚШ қўшинлари бу мамлакатда абадий қолмаяжагини ҳам қўшимча қилди.

Сешанба куни Нью Йюрк штатининг Уэст Пойнт шаҳридаги ҳарбий академияда қилган нутқи орқали ошкор қилган стратегиясида Барак Обама 2011 йилдан бошлаб АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқа бошлаш ҳам кўзда тутилганини таъкидлади.

- Бош қўмондон сифатида Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшиннинг юборилиши бизнинг миллий манфаатимизда эканига ишончим комилдир. 18 ойдан кейин қўшинларимиз уйга қайта бошлайди. Қўшимча кучлар ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз ва Афғонистон кучларига хавфсизлик масъулиятини топшириб, қўшинларимизни у ердан масъулиятли равишда олиб чиқа олишимиз учун лозимдир, деди президент Обама.

Қўшимча 30 минг аскар билан АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти 100 мингга етадиган бўлди.

Президент Обама Нью Йорк штатининг Уэст Пойнт шаҳарчасидаги ҳарбий академияда қилган чиқишида эълон қилган янги стратегияга кўра, 30 минглик қўшиннинг келаси йил ёзигача Афғонистонга ташланиши кўзда тутилганини таъкидлади:

- Бугун эълон қилаётганим қўшимча 30 минглик қўшин жанггариларга қарши курашни бошлай олиши ва аҳоли яшадийган асосий ҳудудларда хавфсизликни ўрната олиши учун 2010 йилнинг биринчи ярмида тез суръатларда жойларга ташланади. Улар Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш имкониятларимизни ошириради. Улар Қўшма Штатларнинг хавфсизлик масъулиятини афғонларга топшира олишига ёрдам беради.

Афғонистондаги уруш¸ - деди президент Обама,- бой берилгани йўқ, лекин у ердаги вазият ёмонлашиб бормоқда ва катта қийинчиликлар сақланиб қолмоқда.

- Лекин катта қийинчиликлар сақланиб қолмоқда. Афғонистондаги уруш бой берилгани йўқ, лекин бир неча йил давомида у ердаги вазият орқага кетмоқда. Ҳукуматнинг ағдарилишига бевосита таҳдид йўқ, лекин толибоннинг қўли устун келаётгани кузатилмоқда. Афғонистон ал-Қоиданинг сафлари 11 сентябр воқеаларидан аввалгидек кенг эмас, лекин улар чегара олди минтақаларида паноҳ топишга муваффақ бўлмоқда.

Обама Афғонистондаги урушга оид янги стратегияда 2011 йилнинг июл ойидан бошлаб, Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш масъулияти маҳаллий кучларга топшириб, АҚШ қўшинлари олиб чиқила бошлаши режалаштирилганини ҳам маълум қилди.

Афғонистонда барқарорликни ўрнатиш урунишлари,- деди Оқ уй раҳбари,- халқаро миқёсдаги тадбирдир ва АҚШнинг иттифоқчилари ҳам бу уринишларни кучайтиришдан четда қолмаслигига шубҳа бўлмаслиги керак.

- Бу халқаро миқёсдаги уринишлар бўлгани боис, мен барча иттифоқчиларимиздан Афғонистонга қўшимча куч юборишларини сўрадим. Уларнинг баъзилари аллақачон қўшимча қўшин юборди ва келаси кунлар ва ҳафталар ичида бошқалар ҳам шунда қилишига ишончимиз комилдир. Афғонистонда дўстларимиз биз билан елкама-елка туриб жанг қилди, қон кечди ва ҳалок бўлди. Энди ҳаммамиз биргаликда бу урушни ғалаба билан якунлашимиз лозим. Қартага шунчаки НАТОга бўлган ишонч эмас, иттифоқчиларимизнинг хавфсизлиги ва бутун жаҳоннинг умумий хавфсизлиги тикилган, деди Обама.

АҚШ президентининг чиқишидан кейин НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий альянснинг бошқа аъзолари Афғонистонга камида 5000 нафар қўшимча аскар юборишига умид қилишини баён қилди.

Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликка эришиш осон кечмаслигини таъкидлар экан, президент, бунинг учун фақатгина ҳарбий салоҳиятга таяниш нотўғри бўлиши ва мақсадга эришишда Покистоннинг роли муҳим бўлишини ҳам урғулади.

- Стратегиямизнинг учта асосий жиҳати булардир: хавфсизлик масъулиятини топшириш учун шароит яратиш, ижобий жараёнларни кучайтириш имконини берадиган фуқаровий соҳалардаги ҳаракатларни ошириш ва Покистон билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш.

Ўз нутқи давомида Обма Афғонистон президенти Ҳамид Карзайни коррупцияга қарши ҳаракатларни кучайтириш, афғонистонликлар хавфсизлиги ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга чақирди. Қўшма Штатлар Афғонистон ҳукуматига шартсиз ёрдам кўрсатишга тайёр эмас, дея қўшимча қилди президент.

Оқ уй раҳбари АҚШ аскарлари 2011 йилдан олиб чиқла бошлашини айтган бўлсада, қўшинларнинг олиб чиқилиши Афғонистондаги вазиятнинг қандай ривожланиши ва афғон кучларининг хавфсизликни таъминлай олиш қобилиятига боғлиқ бўлишини таъкидлаб, АҚШнинг Афғонистондаги миссияси тугаши муддатини эълон қилмади.

Обама нутқининг мавзуси бўлган Афғонистон уришига оид стратегияни қайта кўриб чиқиш учун уч ой кетди.

Афғонистонда АҚШ етакчилигидаги халқаро ҳарбий операция 2001 йил 11 сентябрда ал-Қоиданинг Америкага террор ҳужумидан кейин бошланган.
XS
SM
MD
LG