Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:17

Иттифоқчилар Обама стратегиясини олқишламоқда


Қўшма Штатларнинг иттифоқчилари президент Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча 30 минглик қўшинни юбориш қарорини олқишлади.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий альянс ҳам ўз ҳиссасини “сезиларли” равишда оширади, дея баён қилди.
Расмуссен НАТО аъзолари Афғонистондаги миссия учун қўшимча тарзда камида 5 минг аскар юборишга тайёрлигини таъкидлади.

Афғонистондаги Британия контиенгентини 500 кишига оширишини маълум қилган бош вазир Гордон Браун барча иттифқочиларни Обаманинг стратегияси атрофида бирлашишга чақирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам Обаманинг режаларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG