Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:11

"Дунё иқтисодиёти таназзулдан чиқа бошлади"


АҚШдаги Мичиган университетининг иқтисодиёт бўйича профессори Ян Швейнарга кўра, келажакда дунё давлатлари АҚШ долларидан заҳира пул сифатида фойдаланишдан бутунлай воз кечмайди.
АҚШдаги Мичиган университетининг иқтисодиёт бўйича профессори Ян Швейнарга кўра, келажакда дунё давлатлари АҚШ долларидан заҳира пул сифатида фойдаланишдан бутунлай воз кечмайди.

2009 йил дунёнинг етакчи давлатларида бир неча ўн йилликлар давомида энг мудҳиш экани айтилаётган молиявий бўҳрон давом этаётган ва унинг салбий оқибатларини камайтириш учун ҳукуматлар мисли кўрилмаган чоралар кўриши билан бошланди.

2009 йил охирига келиб дунёнинг етакчи давлатлари иқтисодиётида ўсиш кўзга ташланмоқда. "Ҳозирда дунё иқтисодиёти таназзулдан чиқдими? АҚШ долларининг келажаги қандай?" деган саволлар кўпчиликни қизиқтирмоқда. Озодлик радиоси мухбири АҚШдаги Мичиган университетининг иқтисодиёт бўйича профессори Ян Швейнарга шу ва бошқа саволлар билан мурожаат қилди.

Озодлик:
Ҳозир биз иқтисодий таназзулдан тараққиётга ўтиш йўлининг қайси босқичида турибмиз?

Швейнар: Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ, Европа ва бутун дунё иқтисодиёти ҳозир аста-секин таназзулдан чиқа бошлади. Биз келгуси йил дунё иқтисодиётида бошқалар башорат қилганидан кўра мўътадил ўсиш кузатилишини башорат қилаяпмиз. Бизнингча, дунёда жадал бўлмаса-да, иқтисодий ўсиш кузатилади.

Озодлик: Бу йил бошқалар қатори Хитой ва Россияда АҚШ долларидан ташқари бошқа валюталардан ҳам халқаро резерв пули сифатида фойдаланиш кераклиги ҳақида чақириқлар бўлди. Агар шундай бўлса, бу дунё манфаатига хизмат қиладими?

Швейнар: Биз евро аллақачон дунёнинг асосий резерв валютасига айланиб улгурганини кўраяпмиз. Ҳозирда ўз аҳамияти бўйича евро АҚШ долларидан кейин иккинчи муҳим валюта ҳисобланади. Айни пайтда, аксар давлатлар, якка шахслар, компаниялар ва ташкилотлар ўз маблағларини диверсификация қилаётганини кўряпмиз. Улар ўз маблағини нафақат долларда балки евро, Япония йени ёки Швецария франкида сақлашларини табиий ҳол, деб биламиз. Бошқача айтганда, биз молия секторининг бошқа соҳаларда ҳам диверсификация бўлишини кутяпмиз. Бироқ, масалан, Хитой каби йирик давлат саросима юз беришининг олдини олиш мақсадида ўз валюта заҳирасини бошқаларга қараганда секин диверсификация қилмоқда. Менимча, дунё давлатлари АҚШ долларидан заҳира пул сифатида фойдаланишдан бутунлай воз кечмайди.

Озодлик: Бошқа давлатларнинг доллардан узоқлашиши АҚШ манфаатларига қандай таъсир қилади?

Швейнар: Одамлар доллар қадрининг кескин ўзгаришини ёқтирмайди. Олди-сотди ишларида одамлар доллардан асосий валюта сифатида фойдаланиб келган. Шу боис долларнинг барқарор валюта бўлиши АҚШ манфаатига хизмат қилади. Доллардан кенг миқёсда фойдаланиш истеъмолчининг ҳатти-ҳаракатига таъсир этади, деб ўйламайман. Истеъмол бозорига бошқа омиллар, масалан, дунёдаги ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар ҳозир нималар ҳақида ўйлаётгани катта таъсир этади.

Озодлик: 2009 йилда АҚШ доллари анча қадрсизланди. Бироқ сўнгги ҳафталарда долларнинг қадри ошди. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

Швейнар: Биринчидан, шуни таъкидлашим жоизки, валюта алмашиш курси қай йўналишда бўлишини ҳеч ким тушунмайди ёки тўлиқ тушунаман, деб айтишни хоҳламайди. Валюталар курсига иқтисодий ёки иқтисодий бўлмаган жуда кўп омиллар таъсир этади. Бир ёки бир нечта омил валюта курсини белгилай олмайди. Буни доим назарда тутишимиз лозим. АҚШда иқтисодий бўҳрон кўпчилик кутганидан кўра саёзроқ ва қисқароқ бўлди. Ҳозирда АҚШ иқтисодиёти бўҳрондан чиқмоқда. Европанинг қатор давлатларида катта муаммолар юзага келгани боис Европа иқтисодий бўҳрондан секинроқ чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG