Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:05

Қирғизистонда ишсизликнинг камайгани айтилмоқда


Кузатувчиларга кўра¸ Россиядаги қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг ишсиз қолиб¸ ватанга қайтаëтгани ишсизлар армиясини кенгайтирмоқда.
Кузатувчиларга кўра¸ Россиядаги қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг ишсиз қолиб¸ ватанга қайтаëтгани ишсизлар армиясини кенгайтирмоқда.

Қирғизистон Миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитасига кўра¸ мамлакат жанубида расман рўйхатга олинган ишсизлар сони камайган. Aйрим кузатувчилар эса ¸ иқтисодий бўҳрон сабаб меҳнат муҳожирларининг Қирғизистонга оммавий қайтиши боис¸ ишсизларнинг¸ аксинча кўпайганини айтмоқда.

2009 йилда Қирғизистон жанубида 45128 ишсиз рўйхатга олинган. Миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитасининг жанубий бошқармаси маълумотида айтилишича, бу кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 2092 кишига оздир.

Бироқ айрим мустақил кузатувчилар ишсизларнинг сони бир неча баробар кўп эканини айтишмоқда. Уларга кўра, иқтисодий бўхрон сабабли Қирғизистонга чет давлатларда мардикорлик қилаётган жуда кўп одам қайтиб келган.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Марказий Осиё лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Қиличбек Исанинг айтишича, Қирғизистон меҳнат мухожирларига асосий иш берувчи бўлган Россиянинг айрим ҳудудларида ишчиларга бўлган эхтиёжнинг камаймагани қирғиз мардикорларининг оммавий тарзда мамлакатга қайтишининг олдини олди.

- Аввалига “глобал бўхрон бошланиб, Россия билан Қозоғистонга етиб келганида мехнат мухожирларининг барчаси ёки камида 50 фоизидан ортиғи қайтиб келади”, деган ўйлар бўлган. Бироқ бундай бўлмади. Россиянинг Камчатка, Сахалин, Чукотка минтақаларида одам ресурсларига аввал ҳам эхтиёж бўлгани сабабли марказдаги катта шаҳарларда ишлаётган қирғиз мухожирлари ишсиз қолганидан сўнг ўша ерларга ўтиб кетишди.

Иккинчидан, 10-15 йил аввал Россияга кетган қирғиз фуқаролари у ерларда ўз ўрнини топиб олишган. Улар ҳам қайтиб келишмайди, келишса ҳам бу ердаги қариндошлариникига дам олгани келишади. Умуман олганда, мардикорларнинг оммавий тарзда қайтиш ҳолатлари бўлмади, деди
Қиличбек Иса.

Бироқ айни пайтда Россияда меҳнат мухожирлигида юрган қирғизистонликлар бу борада бошқача фикрдалар. Россияда мухожирликда юрган Дилшод исимли ўшлик йигитнинг айтишича, шу кунларда Россиянинг чекка туманларида ҳам иш топиш қийинлашган:
- Иш топа олмаган одам кўп. Жуда кўп одам бекор юрибди. Иш йўқ, совуқ. Фақатгина бир икки эплаганлар хайдовчилик қилишяпти, ошхоналарда ишлашяпти. Бошқа ишдагилар қайтябди. Бу ерда қийинчиликда юрганлар сероб “Э, кечдим бу Россияни, қайтиб бу ерга келмайман. Бир сўм топсам ҳам ўзимнинг Қирғизистонимда юравермайманми”, деб йиғлаётганлар ҳам кўп. Бу ерда ўн кун ишсиз қолсангиз қарзга ботиб кетасиз, қийинчилиги шуда, деди суҳбатдошимиз.

Расмий маълумотларга мувофиқ, Россияда ишлаётган 500 минг нафар қирғизистонлик меҳнат муҳожирининг 80 фоизи мамлакат жанубида истиқомат қилувчилардир.

Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев фикрича, меҳнат мухожирларининг турли муаммоларга дуч келишига уларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ дастурлар йўқлиги сабаб бўлмоқда.

- Таваккал қилиб, кетишяпти. Кимисидир иш топиб ишлаябди. Айримлари бировларнинг қўлида сотилиб кетиб қул бўлиб юрибди. Четда ишлаётган мехнат мухожирларини ҳимоя қилиш механизмлари деярли йўқ. Ёки миграция хизматининг одамларни ишга жойлаш бўйича дастурлари йўқ, деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Халқаро мехнат ташкилотининг Марказий Оисё лойиҳаси координатори Қиличбек Исанинг айтишича, қирғизистонликларга мамлакатда ҳам иш ўринлари етарли даражада тузилган. Бироқ одамларнинг ўзи бу ерларда ишлашни истамайди:

- Бизда иш ўринлари жуда кўп. Бироқ одамлар ўша ишларга бориб ишламайди. Негаки у ерда берилувчи маош оз. Шу сабабли маошларни ошириш керак. Бунга эса ҳукуматнинг кучи етмайди. Сабаби бунинг учун давлатнинг бутун экономикаси ривожланиши керак. Деди Қиличбек Иса.
XS
SM
MD
LG