Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:11

Туркия Бош вазири Россияга сафар қилмоқда


Москвага сафар қилаётган Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун Россия президенти Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путин билан учрашади.

Сўзлашувлар давомида давлатлар ўртасида энергетика ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари мухокама этилиши кутилаяпти.

Туркия Бош вазирининг Россияга ушбу ташрифи Владимир Путиннинг ўтган йили август ойида Анкарага қилган сафари ортидан амалга ошмоқда. Ўша сафари давомида Путин Россия газини Европага олиб ўтувчи “Жанубий оқим” лойиҳаси борасида Туркия қўллаб-қувватловини қозонган эди.
XS
SM
MD
LG