Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:04

Толиблар Кобул марказига ҳужум қилди


Жанггарилар ҳужуми оқибатида Кобул марказидаги қатор биноларга жиддий шикаст етди.
Жанггарилар ҳужуми оқибатида Кобул марказидаги қатор биноларга жиддий шикаст етди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай толибон жанггарилари томонидан уюштирилган ҳужумдан сўнг хавфсизлик кучлари Кобулда назорат ўрнатганини маълум қилди. Айни пайтда ҳужум оқибатида талофат кўрганлар сони ошиб бормоқда.

Мухбирларнинг воқеа жойидан хабар қилишларича¸ душанба тонгда жанггарилар Кобул марказидаги президент саройи¸ Марказий Банк¸ Адлия вазирлиги¸ Серена меҳмонхонаси ва савдо расталарига ҳужум қилган.

Толибон жанггарилари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар¸ бошқа қатор вазирликлари биноси олдида ҳам кузатилган.

Афғон расмийларига кўра, бугунги ҳужумда тўққиз киши, жумладан, тўрт жанггари нобуд бўлган, салкам 40 киши тан жароҳати олган.

Толибон ҳаракати воизи Забиуллоҳ Мужоҳид Озодлик радиосига бугунги ҳужумларда ҳаракатнинг 20 нафар жанггариси қатнашгани ва улар орасида худкушларнинг ҳам бўлганини маълум қилди.

Мазкур ҳужум¸ президент Карзай ҳукуматининг қатор аъзолари қасамëд қилаëтган бир пайтда содир бўлди. Президент матбуот котибига кўра¸ қасамëд маросими¸ ҳужумларга қарамай¸ белгиланган вақтда¸ белгиланган тартибда бўлиб ўтган.

Мазкур маросимда гапирган Ҳамид Карзай пойтахтда содир этилган ҳужумларни кескин қоралади.

-Террорчилар президент саройига туташ Кобул туманларидан бирига ҳужум қилдилар. Бу Афғонистон юзланаётган таҳдидлардан бири¸ холос. Афғонистон юзланаётган бошқа таҳдидлар бундан-да даҳшатлироқдир ва Афғонистонга кўпроқ зиён келтириши мумкин. Бу биз юзланаётган ички ва ташқи таҳдидлардир, деди Кобулда чиқиш қилган мамлакат президенти Ҳамид Карзай.

Толибларнинг Кобул марказида уюштирган мазкур ҳужуми халқаро майдонда қораланмоқда. Хусусан¸ душанба куни Ҳиндистон пойтахтида қилган баëнотида АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук¸ толибларнинг бундай террор билан ўз ниятига ета олмаслигини таъкидлади.

- Толибларнинг бу каби ҳаракатлари ҳеч кимни ҳайратга солаëтгани йўқ. Зотан улар умидсизликка тушиб қолган шавқатсзи одамлардир. Бу ишни қилаëтганлар омон ҳам қолмайди¸ мақсадига ҳам эриша олмайди. Аммо бу каби ҳужумлар давомли бўлишини кутиш қийин эмас¸ деди Деҳлида қилган баëнотида Вашингтон расмийси.

Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш учун жойлаштирилган халқаро кучлар душанба кунги ҳужумлар афғон қуролли кучлари мамлакатдаги хавфсизлик учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга тайëр бўлиб бораëтганини кўрсатганини таъкидлади.

- Стратегик нуқтаи назардан¸ биз бугун тонгда кўрганимиз каби шов-шувли ҳужумлар бўлишини кутаëтган эдик. Аммо бугунги ҳужумлар афғон хавфсизлик кучлари тегишли амалиëтларни ўтказаëтгани¸ улар орттирган малака ва тажриба бу каби ҳолатлар билан иш кўришга имкон беришини намоëн қилди¸ деди НАТО кучлари расмийси генерал Эрик Тремблей.

Tолиблар Кобул марказига ҳужум қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00
XS
SM
MD
LG