Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

“Марказий Осиёда диний экстремизм ҳақидаги афсона”


Минтақадаги вазиятни чуқурроқ ўрганиш ниятида Майкл Андерсен бир неча йил Марказий Осиëда яшаб¸ тадқиқот олиб борди.
Минтақадаги вазиятни чуқурроқ ўрганиш ниятида Майкл Андерсен бир неча йил Марказий Осиëда яшаб¸ тадқиқот олиб борди.

Даниялик журналист Майкл Андерсен суратга олган янги ҳужжатли филм шундай номланади. 20 январ куни "Ал-Жазира" телеканалида илк бор намойиш қилиннган ушбу филм муаллифи Озодлик билан суҳбат давомида диний экстремизмнинг мустабид режимлар меваси эканини урғулади.

Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистонда узоқ йил ишлаган Андерсен Андижон қирғини ҳақидаги “Башорат қилиш мумкин бўлган қирғин” номли бир соатлик ҳужжатли филм муаллифи ҳамдир. Озодлик билан суҳбат давомида даниялик тадқиқотчи ўз янги филми билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

Майкл Андерсен:
Ушбу филмда мен Марказий Осиёда диний радикаллашув ҳақиқатан ҳам мавжудми ёки бу минтақа раҳбарларининг аҳолини кучли назорат остида ушлаб туриш, сиёсий мухолифатни янчиш мақсадида тўқиб чиқараётган афсонасими¸ деган саволларга жавоб излашга ҳаракат қилдим- Филмни ҳозирлаш асносида эса¸ ҳокимиятдагилар террорчилик таҳдидини атайин кучайтириб, бўрттириб кўрсатиб, бундан фуқароларнинг диний ҳаётини назорат қилишда фойдаланадилар, деган хулосага келдим.

Озодлик: Филм “Марказий Осиёда диний экстремизм ҳақидаги афсона” деб номланган. Бу билан минтақада экстремизм, диний радикализм хавфи йўқ демоқчимисиз?

Майкл Андерсен: Йўқ, биз бу филмни суратга олиш жараёнида Марказий Осиёда диний радикализм ва ҳатто терроризм хавфи мавжуд, деган хулосага келдик. Ҳозир бундай таҳдид ҳақиқатан ҳам мавжуддир. Аммо бу таҳдиднинг юзага келгани учун радикал диндорлар ёки экстремистларни эмас, балки минтақа диктаторлари, хусусан Ислом Каримов ва унинг атрофидагиларни айбламоқ керак. Сабаби¸ 10-15 йиллар илгари улар бу ҳақда гапира бошлаганларида Марказий Осиёда диний экстремизм хавфи йўқ ҳисоби эди. Жума Намангоний каби экстремистлар жуда изоляцияланган эди. Лекин Каримов ва унинг атрофидагилар терроризм хавфи баҳонасида дунёвий мухолифатни яксон қилишга ўтди, мухолифат аъзолари ва ўзгача фикрловчиларни қамоққа ташлади, баъзи мухолифатчилар қувғинга учради, мамлакатда эркин фикр яна ҳам бўғилди. Яъни бундай қаттолликлар ўз ўзидан минтақада экстремизмни дунёга келтирди.

Озодлик: Терроризм хавфини бартараф этишда Марказий Осиё давлатлари билан яқин алоқалар ўрнатишга интилаётган Ғарб ҳукуматлари сиз айтаётган бу ҳолатни тушунади¸ деб ўйлайсизми?

Майкл Андерсен: Мен кўпгина ғарблик дипломатлар, минтақашунос экспертлар билан гаплашганман. Қўшма Штатлар, Британия ва Европа иттифоқи расмийлари Марказий Осиёда нималар бўлаётганидан хабардорлар ва бунга ҳеч шубҳа йўқ. Лекин, менинг фикримча¸ уларни бу қизиқтирмайди. Уларни қизиқтирадиган нарса, биринчи навбатда газ, нефт, Хитой ва Россия билан геосиёсий ўйинларни бой бермаслик, Марказий Осиё орқали Афғонистонга юкларни олиб ўтиш. Минглаб маҳбусларнинг ўзбек қамоқхоналарида азоб чекаётгани ва яна ҳам кўплаб диндорларнинг асоссиз тарзда экстремизм айби билан қамалаётгани Ғарб учун унча муҳим бўлиб кўринмайди. Афсуски, Ғарб ҳозирда Россия ва Хитойга қарши геосиёсий ўйинда ютқазмаслик ҳақида кўпроқ ўйламоқда.

Озодлик: Филмда Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон мухолифати етакчилари билан ҳам суҳбатлашгансиз. Минтақадаги мухолифат ҳаракати ҳақида нима дея оласиз?

Майкл Андерсен: Мен филмни тайёрлар эканман¸ минтақа расмийлари ва экспертлари билан бир қаторда, айтганингиздек, тожик, қирғиз ва ўзбек мухолифати лидерлари билан ҳам суҳбатлашдим. Ўзбек мухолифати Европада ўтказган бир қатор тадбирларда ҳам қатнашдим. Ўзбек мухолифатчиларининг жуда ҳам эътиборга лойиқ, ақли расо одамлар эканининг гувоҳи бўлдим. Бундан ташқари жуда ҳам жасур одамлар экан булар.

Жаноб Муҳаммад Солиҳ президент фикрларига қўшилмагани учун унинг Ўзбекистондаги қариндошлари кучли таъқибларга учради. Каримов унинг икки укасини қамоққа ташлади ва режим у билан ўта қаттол бир тарзда ҳисоблашмоқда. Албатта, ўзбек мухолифати минтақанинг бошқа давлатларидаги мухолиф кучлари қатори кучли ҳаракат бўлиб шакллана олмади. Менимча¸ сон-саноқсиз милиция ва қуролли кучларига эга Ўзбекистондаги Каримовдек диктаторга қарши туриш осон иш эмас. Бугунги хулоса шуки, Совет иттифоқи парчаланганидан 20 йил ўтиб, бу давлатларда дунёвий мухолифатнинг яксон этилиши минтақа учун катта муаммоларни яратган. Бу муаммолардан бири эса¸ диний радикализм ва экстремизм таҳдидидир.
XS
SM
MD
LG