Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:27

Чухович:"Ўзбек санъатшунос¸ зиëлилари¸нега жимсиз?"


Бу сурат ҳам Умида Аҳмедованинг "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат" деб тотилган суратлари тўпламидан жой олган.
Бу сурат ҳам Умида Аҳмедованинг "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат" деб тотилган суратлари тўпламидан жой олган.

Таниқли фото ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова ҳимоясига чиққан Халқаро Санъатшунослар уюшмаси Тошкент режимини "юпқа¸ ожиз ва сассиз зиëлилар қатлами"га қарши курашнинг мамлакатдаги катта ижтимоий қатламлар сабр косасини тўлдириб юборишидан огоҳлантирди.

Халқаро Санъатшунослар уюшмаси ўзбекистонлик фотограф ва видеотасвирчи Умида Аҳмедова ҳимоясига чиқди ва Ўзбекистон ҳукуматига петиция йўллади. Уюшма аъзолари Умида Аҳмедованинг "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтганига нисбатан ўз норозиликларини билдирмоқдалар.

Халқаро Санъатшунослар уюшмасининг ҳақиқий аъзоси¸ Канададаги уч университетнинг санъатшунослик бўйича илмий ходими Борис Чухович Озодлик билан суҳбат давомида Умида Аҳмедова иши ва бу ишнинг халқаро майдонда ижодий зиëлилар орасида уйғотган норозилик ҳақида батафсил тўхталди:

- Зиëлилар жамоасининг Умида ишига жиддий эътибор бериши¸ албатта кутилган ҳодиса. Зотан¸ Умида Аҳмедова иши ўз моҳиятига кўра¸ мисли кўрилмаган бир ишдир. Албатта¸ Ўзбекистон ва МДҲ нинг бошқа давлатларида рассомлар ҳукуматлар қаҳрига авваллари ҳам дучор бўлишган. Кимнидир эфирдан олиб ташлашган¸ кимлардир учун кўргазма залларига элтувчи йўлларни ëпишган¸ яна бир гуруҳ ижодкорларни матбуотда тилга олишни тақиқлашган. Аммо ижодкорни бадиий асарлари учун тергов қилиш¸ айниқса "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат" деган алаҳсирашнамо айблар билан жавобгарликка тортиш¸ ҳозиргача мисли кўрилмаган ва ниҳоятда хавфли бир прецедентдир ва шу боис ижодий зиëлиларнинг бу ҳақда гапирмаслиги мумкин эмас.

Шу ўринда¸ ҳозирча МДҲ даги зиëлилар ҳақида сўз бормоқда ва айни шу ҳудуддаги дўстларимиз¸ ҳамкасб ва танишларимиз биз учун ҳамон ягона¸ руҳан бўлинмаган маданий қатлам бўлиб қолмоқда. Айни пайтда¸ Умида Аҳмедова ҳимоясига Ғарб мамлакатларидаги кўплаб зиëлилар ҳам қўшилмоқда. Бизнинг Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган мурожаатимиз остида Шерри Саймон¸ Симон Арел¸ Андрей Битов¸ Клод Гослен¸ Александра Лумпе-Голицына ва кўплаб бошқа машҳур ижодкорлар номини кўриш бизни қувонтиради.

Аммо¸ афсусларким¸ бизнинг мурожаатимизни ҳозирга қадар Ўзбекистон ичкарисидаги ижодкор зиëлиларнинг жуда камчилиги қўллади. Айни пайтда¸ дипломатик тизимлар томонидан ҳам жиддий бир қизиқиш бўлаëтганини ҳам сезмаяпмиз.

Халқаро Санъатшунослар уюшмаси мурожаатига имзо чекаëтган ижодий зиëлилар сони кун сайин ошиб бормоқда.


Албатта¸ Ўзбекистон ичкарисида яшаëтганларнинг бу мурожаатга қўшилишлари учун улардан жасорат¸ инсоний бирдамлик ва ҳалоллик талаб қилинади. Бунга қодирлар эса¸ жуда оз ва уларнинг бу ҳаракати алоҳида ҳурматга лойиқ. Аммо эътиборингизни бир жиҳатга бурмоқчиман. Ўзбекистонда Бадиий академия¸ қолаверса кабинетларида кўплаб академик¸ санъатшунослик бўйича фан докторлари ва номзодлари ўтирган Санъатшунослик институти бор. Бу ерда ўтирганларнинг кўпчилиги Умида Аҳмедовани шахсан танишади. Бугун Умиданинг суратлари ва ҳужжатли филмини гўë таҳлил қилиб¸ алаҳсирашдан ҳам ўтиб тушадиган ахмоқона хулоса ëзиб берган "экспертлар гуруҳи"га биргалашиб тегишли жавоб қайтариш¸ айнан шу одамларнинг профессионал бурчидир. Санъатшуносларнинг коллектив йиғилиб¸ ўз фикрини бир овоздан билдириши¸ номини биров кўриб¸ эшитмаган ëлғондакам мутахассисларнинг саводсиз хулосасини чиппакка чиқариш учун етарли бўларди. Шу маънода мен¸ ўзбек зиëлилар элитасидан ҳафсаламиз қаттиқ пир бўлганини яшира олмайман. Бизнинг мурожаатимизга Ўзбекистондаги айрим жасоратли рассом ва мустақил тадқиқотчиларгина қўшилган бир пайтда¸ энг номдор ва энг ҳимояланган ижодий зиëлилар гўë Умида ишининг уларга мутлақ дахли йўқдек¸ унга сўзсиз томошабин бўлишни лозим топдилар.

Озодлик: Умида Аҳмедова ҳимояси учун бошланган мазкур халқаро кампаниядан кўзланаëтган мақсад нима ва шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматдорлари кўзи очилишига ишонасизми?

Борис Чухович: Кампаниямизнинг бирламчи мақсади¸ Ўзбекистонда ижодкорнинг ўз бадиий ижоди учун таъқиб қилинаëтгани фактини тарқатишдир. Хусусан¸ Умида Аҳмедова иши ҳақида оммавий ахборот воситалари лом-мим демаëтган Ўзбекистондаги жамоатчиликни бу фактдан хабардор қилишдир. Зотан¸ Умиданинг иши ҳаммага тааллуқли – Ўзбекистонда суратга туширадиган исталган одам¸ агар унинг обективига ëмон кийинган¸ қовоғи солиқ деҳқон ëки таъмирсиз ëтган бино тушиб қолса¸ ўзбек халқини туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланиши мумкин.

Иккинчидан¸мақсадимиз бу воқеага Ўзбекистоннинг дипломатик шериклари диққатини қаратишдир. Ғарб давлатлари ҳукуматлари¸ Ташқи ишлар вазирликлари бу ишдан хабар топишлари керак ва ўзбек ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасидаги сиëсати юмшамоқда¸ деган ëлғонларга учмасликлари керак.

Озодлик: Умида Аҳмедовани ҳимоя қилиш мақсадида яна қандай чора кўришни ўйлаяпсиз?

Бундай манзарани суратга олгани учун нафақат Умида Аҳмедова¸ балки исталган ўзбекистонлик "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат" деган айб билан жиноий ишга тортилиши мумкин.
Борис Чухович: Ҳозиргина бизнинг мурожаатимиз санъатшуносларнинг дунëдаги энг нуфузли профессионал уюшмаси интернет саҳифасида инглиз ва француз тилларида чоп этилди. Бу уюшма ЮНЕСКО ҳомийлигида иш олиб боради ва жаҳоннинг беш қитъасида яшаëтган санъатшуносларни бирлаштиради. Мурожаатимиз шунингдек Шимолий Америка¸ Ғарбий Европа ва МДҲ даги қатор машҳур сайтларда ҳам босилди. Мурожаат остига имзо йиғиш жараëни давом этар экан¸ биз Ўзбекистоннинг ташқи сиëсат бобидаги шерикларига ҳам махсус мактуб ҳозирламоқдамиз. Афсуслар бўлсинки¸ бизнинг тушунишимизча¸ фақат Ўзбекистоннинг Ғарбдаги шерикларигина Умиданинг ишига сал бўлса-да таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан¸ Умида Аҳмедованинг суратлар тўплами ва ҳужжатли филмига ҳомийлик қилган Швейцария ҳукумати ва Ўзбекистондаги Швейцария элчихонаси позицияси бизни ҳайратга солмоқда. Ҳозирги вазиятда бутанинг тагига яшириниб олган Швейцария расмийлари ўз позициясини ҳалиям очиқламаëтир. Бу мунофиқлик ва иккиюзламачиликдан бошқа нарса бўлмаган бундай дипломатик назокатга қарши очиқ курашмоғимиз лозим.

Озодлик: Сизнингча¸ Ўзбекистонда бугун 1937 йиллар даҳшатини ëдга солувчи бундай жараëнлар бораëтганининг сабаби нимада?

Борис Чухович: Бу масалада жиддий мутахассис эмасман¸ деб қўрқаман. Менинг шахсий фикримча¸ ўзбек ҳокимиятининг юқори эшелонлари томонидан бошланган бу каби жараëнлардан бош мақсад мамлакатда қолган кам сонли зиëлиларни янада қўрқитишга қаратилгандир. Шундоқ ҳам юпқа¸ ожиз ва сассиз бўлиб қолган зиëлилар қатламига қарши кураш билан ҳукуматдагилар эртанги кундан умидини аллақачон узиб бўлган катта ижтимоий қатламлардаги кескинликни оширмоқда. Шу маънода¸ бу каби сиëсатнинг охири вой ва у эрта бир кун жамиятни портлатиб юбориши мумкин.
XS
SM
MD
LG