Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:53

Қирғизистоннинг Сопу-Қўрғон қишлоғида намойиш бўлди


Тадбирда қатнашган 200дан ортиқ одам собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исоқов қамоқдан озод этилишини талаб қилди.

Коррупцияга алоқадаорликда айбдор деб топилган Исоқов 11 январ куни 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Исоқов мухолифатдаги фаолияти сабабли ўзига нисбатан қўйилган айбловлар сиёсий асосга эга эканини айтиб уни инкор қилган.

Маҳаллий расмийлар таъқиқлаганига қарамай, норозилик намойишини Исмоил Исоқовни ҳимоя қилиш қўмитаси ўтказди.
XS
SM
MD
LG