Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:33

Daimler AG катта миқдорда пора берганликда айбланди


Енгил автомобиллар ва юк машиналари ишлаб чиқарадиган Германиядаги Daimler AG ширкати АҚШнинг порахўрликка қарши қонунини бузганликда айбланди.

Маълумотларга кўра, Daimler 1998 – 2008 йилларда камида 22 давлатда расмийларга ўнлаб миллион доллар миқдорида пора берган.

Бу давлатлар орасида Россия, Хитой, Туркия, Миср, Ироқ, Хорватия, Сербия, Черногория, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

АҚШ судидаги ҳужжатларида келтирилган маълумотларга кўра, Daimler Туркманистонда бир амалдорнинг туғилган куни муносабати билан унга 300 минг доллар пул ва ўқ ўтмайдиган Mercedes Benz автомобилини совға қилган.

Айтилишича, Daimler AG АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Хавфсизлик ва алмашинув қўмитаси томонидан қўйилган бу айблов муаммосини ҳал қилиш учун 185 миллион доллар тўлашни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG