Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:56

Эркин микрофон - Адолатсиз ҳакаму зўравон мелисадан дод!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

11 май куни Озодликка Ўзбекистон ичкарисидан бўлган аксар қўнғироқларда ҳакамларнинг тепадан тушган буюртма асосида ҳозирланган ҳукмларни ўқиб беришию жамоат тартибини қўриқлаши лозим милиция ходимининг ўзи қонунни топтаëтгани борасида шикоят қилинди.

“Эримни ноҳақ қамашди”

Гулистон туманидан қўнғироқ қилган Мавлуда Тўраева, Сирдарё вилоят Халқ таълими бошқармаси мудири бўлиб ишлаган эри Халил Тўраев тўқима айблар билан озодликдан маҳрум этилгани ҳақида гапирди:

Мавлуда Тўраева: Мана ҳозир мен "Хизмат кўрсатган ўқитувчи"ман. "Халқ маорифи аълочиси" деган унвоним ҳам бор. Ҳозирги кунда менинг хўжайиним Тўраев Халил Муҳаммадқуловични 2009 йил 2 октябр куни ноҳақдан туҳмат билан СНБ тарафидан ушлаб қамоққа олинди.

Озодлик: Нима айблов билан қамоққа олинди?

- Айбловни шундай чиқараяпти. Тўраев Халил ўша вақтда Сирдарë вилояти Халқ таълими бошқармасининг бошлиғи эди. Ўтган йили¸ хабарларинг бўлса керак¸ бизнинг Гулистон шаҳримизда мактаб ëшидаги ўқувчиларнинг "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаси бўлди. Ана ўшанда маблағ ажратилган экан. Шунга вилоят ҳокимининг фармойиши билан 12 кишидан иборат комиссия аъзоси тузилган. Шу комиссиянинг протоколлари асосида бошқа фирмалар билан шартномалар қилиб ўшаларга пул ўтказган. Шу пулни нотўғри ўтказган деб¸ қолган комиссия аъзоларининг ҳаммаси эркинликда юрибди. 66 миллион камомадни қаердан топган бўлса¸ топди. У нарса судда ҳеч қандай аниқланмади¸ тасдиғини топмади. Бирор тийин ноҳақдан сарфлангани йўқ. Ҳамма пул жойида турибди. У 700-800 миллион пулни эконом қилиб қолдирган. Ҳали ҳам счëтда турибди у. Шунга қарамасдан унга айблов хулосаси билан 210 -моддани қўйиб¸ “Нима учун бундай қилаяпти? Ҳеч қандай айби йўқ инсонни бунақа қилишаяпти” деганимизда¸ “Бу республика СНБсининг шарти¸ кўргазмаси. Кимдир "Умид ниҳоллари"дан кейин қамалиши керак” деган хулосани айтишди.

Яқин 40 киши суд терговига чақирилди. Ҳеч қайсиси Тўраевни танимаслигини¸ бу инсонни кўрмаганлигини ҳаммаси айтиб турса ҳам бизнинг Қураматов Азамат деган вилоят судида ишловчи судямиз кўзини юмиб кўчани томоша қилиб ўтирдида. Тайëр ҳукмни¸ яъни бизнинг вилоятимизнинг СНБси ëзиб берган ҳукмни инсонни икки ярим ой овора қилиб охирида ўқиди. 2 октябрдан буëн битта бечора инсон¸ 32 йиллик фаолиятини педагогикага бағишлаган инсон¸ ëшлигини¸ меҳнатини¸ умрини халқ таълимига бағишлаган инсонни ҳозирги кунда ноҳақдан қамаб ўтиришибди.

Қаранг¸ 12 та комиссия аъзоси бўлса¸ чарчаб кетдим укажон¸ ҳаммаси казо-казоларнинг фарзандлари. Битта шу Тўраев бечора оиладан. Ишчи оиласидан. Мен қандай қилай? Исбот ҳеч қанақа нарса талаб қилинмади. Апелляцияда ҳам инобатга олинмади. Энди яна Олий судга чиқасизлар¸ мен Олий суддан ҳеч қандай яхшиликни кутаëтганим йўқ. Қаерда ëзилган бойнинг боласи фақат амалдор бўлиши керак¸ камбағал мана шунақа бечора бўлиб юриши керак¸ деб. Бизда вилоятда мана шунақа бўлаяпти укажон. Креслолар сотилаяпти¸ амаллар сотилаяпти. Порахўрлар ишни ҳам¸ бошқасини ҳам олаяпти. Емаган одамни мана шунақа қилиб қамаб қутулаяпти. Қамамасин. Аризангни бер¸ десин ифлослар. Беради. Ҳеч ким очидан ўлгани йўқ. Худо яратдими¸ ризқини ҳам беради ўзи, дейди Мавлуда Тўраева.


“Зўравон участка нозири”

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидан қўнғироқ қилган Содиқ Хушвақтов, участка нозири бўлиб ишлайдиган қўшниси ўзи ва оиласига озор бераётганидан шикоят қилади:

Содиқ Хушвақтов: Бир ҳамсоямиз бор¸ мелиса. Милиция ходими қўшнимиз борда. Азаров Шодиëр деган. Икки йилдан буëн ҳеч тинчлик бермайди. Зўравонлик қилиб¸ ҳукм ўтказиб оиласи билан эзиб¸ хўрлаб келаяптида.

Озодлик: Қаерда ишлайди у?

Содиқ Хушвақтов: Шаҳрисабз туманида ишлайдида.

Озодлик: Нима қилаяпти?

Содиқ Хушвақтов: 2008 йилда отам вафот этдида. Шундан кейин ўртадаги деворни бузаманда¸ мен иморат қуриб оламан¸ дейди. Зўравонлик ўтказаяптида бизга. Ўшанда мен “Қилмайсан. Ўзингнинг территориянгда қил” дедим. “Йўқ¸ мен шунақа қиламан” дейди.

Озодлик: Сизни қандай хўрлаяпти? Мисоллар келтира оласизми? Ураяптими¸ сўкаяптими?

Содиқ Хушвақтов: Оиламга қўл кўтариб¸ бир кун мени ҳақорат қилди. “Қандай бўлса ҳам оламан” деб нагло атайин нима қилди. Кейин 26 декабр куни ичиб олиб¸ гражданский кийимда бўлганда¸ битта тўйга бориб ичиб олиб¸ мен ишга кетганман¸ келсам¸ хотиним¸ оиламни урганда почти. Оилам йиғлаб эзилиб ўтирибди. “Ҳа” десам¸ шундай¸ ичиб олиб сўкди¸ деди. Каттаконга борсак¸ фақат тартибга чақириб қўйишди. Ҳеч нарса ўзгармади.

Озодлик: Маҳалла оқсоқоли аралашмайдими?

Содиқ Хушвақтов: Маҳалла ҳам аралашди. Қишлоғимизнинг оқсоқолларининг ҳаммаси келиб ўша жойни кўришди. “Муросага келинглар. Ҳеч қанча эмас экан. Бировникига тегинмагин” дейишган эди. Уларникини ҳам тан олмасдан¸ йўқ дейди. Ҳеч кимникини тан олмайди.

Озодлик: Унвони нима?

Содиқ Хушвақтов: Капитан.

Озодлик: Сизларнинг маҳаллада участка нозирини ëки бошқа жойдами?

- Бошқа маҳаллада ишлайди. Шаҳар ичида Аравон бозори бор. Ўша ерда участка нозири эди. Ҳозир алмашиб бошқа жойга кетган. Ўзимизнинг юртда туриб орган одами тинчликни сақлаш ўрнига¸ бизни хўрлаб¸ жанжал қилиб¸ тунов куни ишга кетган эдим¸ Намангандан унинг иккита опаси келган экан¸ учта бўлиб оиламни уришибди. Оиламнинг мазаси йўқ. Докторга олиб бордик. Уч кун касалхонада ëтиб чиқди¸ дейди Содиқ Хушвақтов.


“Мулкдорлар қарордан рози”

Аввалги эшиттиришларимиздан бирида Қўқондаги тадбиркорлардан бири Носир Зокиров унга қарашли хусусий мулк—меҳмонхона ҳукумат томонидан бузиб ташлангани ва унга товон пули берилмаётгани ҳақида гапирган эди. Озодликка қўнғироқ қилган қўқонлик Насиба бу хусусий мулк Носир Зокировга эмас¸ балки 31 ҳиссадорга тегишли эканлиги, ҳукумат уларга товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарганини айтди:

Насиба: Ассалому алайкум ҳурматли ҳамшаҳарлар. Биз Қўқон шаҳар Деҳқонлар савдо уйи жамоа аъзолари Зокиров Носирнинг чиқарган информациясидан норози бўлиб мана шу нимани бераяпмиз. Бу одам 1996 йилда меҳмонхона 31 та жамоа билан жамоа мулки бўлган бўлса¸ 2008 йил ҳурматли президентимиз қарорларига асосан¸ Қўқонимиз чиройли¸ мана бозорлар қурилаяпти Қўқонимизга. Биз президентимиздан ҳам миннатдормиз¸ Қўқон шаҳар ҳокимлигидан ҳам миннатдормиз. Ҳақни ҳақ¸ ноҳақни ноҳақ қилиб 31 та жамоанинг мулкини битта фирибгар товламачидан қайтиб олишига ëрдам берди. Зокиров Носирнинг бу мулкка ҳеч қанақа дахли йўқ. Ҳаммага туҳмат қилиб¸ меники деб бизнинг оиламизнинг куëви бўлиб қолганлиги учун эга бўлиб қолган мулкка меники¸ деб даъво қилаëтган инсон. 2008 йил 24 майдан сентябр ойигача мулкни бузиб сотдик. 31 та жамоа мулкни бўлиб¸ улушларини олди. Биз ҳаммамиз Қўқон шаҳар ҳокимлигидан миннатдормиз. Нимагаки Қўқон шаҳар ҳокимлиги бизнинг йўқ бўлиб кетаëтган мулкимизни ўрнига қўйди.

Озодлик: Ўрнига қўйди деганингиз сизларга ер¸ жой бердими?

Насиба: Мана суднинг қарори чиқди. “Берамиз” деб турган эди. Бу одам яна Озодлик радиосидан чиқиб¸ нотўғри нималар қилиб¸ ҳар қаëқларга учраб¸ президентимизга йиғлаб мурожаатлар қилгани учун яна тўхтаб турибдида.

Озодлик: Насибахон¸ мана 31 ҳиссадор¸ деяпсиз. Меҳмонхона Қўқон ободончилиги учун бузилди. Бир жой беради¸ деяпти. Яна йиғилишиб меҳмонхона қурасизларми ëки ҳамма алоҳидами?

Насиба: Йиғилишиб меҳмонхона қурамиз. 285 минг доллар пулни ажратиб берса¸ ўша ерга ҳамма ҳиссадорлар шундай туриб¸ меҳмонхонани қуриб ўша ерда яна жамоа бўлиб ишлаймиз¸ Худо хоҳласа.

Озодлик: Демак¸ ҳукумат сизларга 285 минг доллар товон пули бериши керак-а?

Насиба: Ҳа.

Озодлик: 285 минг доллар бу жуда катта пул. Ҳукуматнинг шу пулни беришига ишонасизми?

Насиба: Нимага ишонмайман? Миллиард-миллиард сарф қилиб Қўқонни обод қилаëтган президентимиз¸ Қўқон шаҳар ҳокимлиги бир йилда ҳазилакам бозор қуриб ташладими Қўқонда. Мана ҳозир ҳамма ëқни бузиб қураяптику. Банкларни қураëтган Қўқон шаҳар ҳокимлиги битта Деҳқонлар савдо уйини қуриб бера олмайдми? 31 та одамнинг мулкику бу нарса.

Озодлик: Деҳқонлар савдо уйими ëки меҳмонхонами?

- Меҳмонхона. Савдо уйининг тепаси меҳмонхона бўлганда¸ дейди Насиба.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG