Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:30

Гулнора Каримованинг тўйи бузилай деди...


Гулнора Каримова Ғарб зодагонлари¸ машҳур қўшиқчи ва киноюлдузлар билан бир даврада ўтириш учун миллионлаб долларни аяб ўтирмайди.
Гулнора Каримова Ғарб зодагонлари¸ машҳур қўшиқчи ва киноюлдузлар билан бир даврада ўтириш учун миллионлаб долларни аяб ўтирмайди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Гулнора Каримовани Канн кинофестивали доирасидаги машҳур тадбир ҳамраислари рўйхатидан олиб ташлашга эришмаган бўлса-да¸ Каримова хонимни изоҳ беришга мажбурлашга муваффақ бўлди.



20 май куни кечки соат 6 да бошланиши белгиланган катта тадбир арафасида Каннда ўзига хос можаро юзага чиқди.

АҚШнинг amFAR ноҳукумат ташкилоти томонидан Канн кинофестивали доирасида ўтказиладиган анъанавий “Кино ОИТСга қарши” гала тадбири ҳамраисларидан бири қилиб Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ Ўзбекистоннинг Женевада ва Мадриддаги элчиси Гулнора Каримова этиб белгиланган эди.

Каримова хонимни бундай эъзозга эса¸ унинг 2009 йилги айни хайрия кечасига 500 минг евро маблағни совға қилгани олиб чиқди.

Бу йилги тадбир бошланишига саноқли соатлар қолганида маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти¸ Ўзбекистонда мустақил журналистлар¸ ҳуқуқ ҳимоячилари¸ хусусан ОИТС га қарши кураш фаоллари узоқ йиллик қамоққа ташланаëтган Ўзбекистонда диктатор Каримовнинг қизининг Канн кинофестивали доирасидаги хайрия кечаси ҳамраислигига тайинланганини кескин қораловчи баëнот билан чиқди. Бундан аввал айни баëнот билан халқаро майдондаги нуфузли ҳуқуқ ташкилотлари ҳам Канн доирасидаги мазкур тадбир ташкилотчиларига мурожаат қилган ва улар қарорини кескин танқид қилган эди.

Энг қизиғи¸ Гулнора Каримовани “Кино ОИТСга қарши” хайрия кечаси тўрига ўтқазаëтган amFAR ташкилоти яқинда ОИТС га қарши кураш йўллари тушунтирилган брошюра чоп қилгани учун 2009 йил январида 7 йил озодликдан маҳрум этилган Максим Поповни озод қилиш ҳақидаги халқаро петицияга қўл қўйган эди.

Ана шуни эслата туриб Чегара билмас мухбирлар ташкилоти¸ amFAR раҳбариятидан ОИТСга қарши кураш фаолини қамаган ҳукумат элчиси Каримова хонимнинг нега Ҳолливуд юлдузлари ва Ғарб мода оламининг таниқли намояндалари каби ОИТС га қарши курашчилар тўригақўйилгани юзасидан изоҳ беришга мажбур қилди.

Канндаги гала тадбир бошланиши арафасида amFAR бошқарувчиси Кевин Роберт¸ анжуман арафасида ўз жамғармаси Каримова билан учрашгани ва унинг Максим Попов билан боғлиқ вазиятни ойдинлаштириш ва бу масалада amFAR билан бирга ишлашга рози бўлганини билдирди.

Дунë бўйлаб ОИТСга қарши курашувчиларнинг энг муҳим воқеаси бўлмиш “Кино ОИТСга қарши” хайрия кечасига ўтган йили машҳур актриса Шэрон Стоун ва АҚШ собиқ президенти Билл Клинтонлар раислик қилган ва ушбу кеча 4¸5 миллион доллар маблағ йиғишга муваффақ бўлган эди. 2008 йилги айни тадбир эса¸ 10 миллион доллар хайрия пули тўплашга муваффақ бўлган эди.

Гулнора Каримова 2009 ва 2010 йилги тадбирларнинг энг саховатпеша спонсорлардан бири саналмоқда. Бу йил “Кино ОИТСга қарши” кечасига катта миқдорда пул хайрия қилганларни Билл Клинтон билан учрашув ва Ҳю Жэкман¸ Кейт Уинслет ва Наоми Ватт каби киноюлдузлари билан бирга ўтказиладиган Ҳолливуд уикенди кутмоқда.
XS
SM
MD
LG