Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:14

Бўтақўзиев озодликка чиқди


Новқат воқеаларида айбланмиш ҳуқуқ ҳимоячиси 23 май куни Қирғизистонга депортация қилинган эди.
Новқат воқеаларида айбланмиш ҳуқуқ ҳимоячиси 23 май куни Қирғизистонга депортация қилинган эди.

Сўнгги уч ой ичида Тожикистон ҳибсхоналарида ушлаб турилган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Неъматулло Бўтақўзиев Ўш шаҳар суди қарори билан авф қилинди.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Неъматилло Бўтақўзиев 2008 йил 1 октябрида Қирғизистоннинг Новқатида рўй берган тартибсизликларда айбланиб, маҳаллий миллий хавфсизлик идораси томонидан қидирилаётган эди.

Жорий йил бошида Душанбега келган Неъматилло БМТнинг Тожикистондаги ваколатхонасига мурожаат қилиб, қочқинлик мақомини сўраган эди. Аммо у БМТ идорасида анкета тўлдирган 26 феврал куни дараксиз йўқолиб қолганди. Кейинчалик у маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлаб кетилгани маълум бўлганди.

Душанбе шаҳар ички ишлар бошқармаси изоляторида сақланган Неъматилло Бўтақўзиев 17 март куни Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига ўтказилганди. Бакиев даврида уни сўроқ қилгани қирғизистонлик терговчилар келгани ҳақида ҳам хабар тарқалган.

7 апрел куни Бишкекда содир бўлган ҳокимият алмашувидан кейин кўп ўтмай, Қирғизистон муваққат ҳукумати Новқат воқеаларида айбланиб, узоқ муддатга қамалганларни авф қилди. 18 май куни эса диний мотивлар билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган 32 новқатлик уйига қайтди.

23 май куни Душанбедан Қирғизистоннинг жанубий пойтахтига депортация қилинган Неъматулло Бўтақўзиев ҳам муваффақ ҳукуматнинг Новқат воқеалари иштирокчиларини амнистия қилиш бўйича Декретига мувофиқ равишда кеча Ўш шаҳар суди қарори билан авф қилинди.
XS
SM
MD
LG