Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:23

Роза Ўтунбаева Ўшга борди


Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева мамлакат жанубидаги июн воқеаларида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган маросимларда иштирок этиш учун Ўшга борди.

Озодлик мухбирлари хабарига кўра, Ўтунбаева яқинларини йўқотган оилаларда бўлган ва Қирғизистон жанубидаги аҳоли вакиллари билан учрашган. Аммо, айнан қайси маҳалла ва оилаларда бўлгани, айнан кимлар билан учрашгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар берилгани йўқ.

Бундан ташқари, президент шаҳар марказида қурилаётган 2 та кўпқаватли бинолар қурилишини ҳам кўздан кечирган. Ҳар бирида 75 тадан хонадон бўлиши айтилган бу кўпқаватли уйлар июн воқеаларида уйи ёниб кетган ўшликларга аталган.

Президент мамлакат жанубида 2 кун бўлади ва 13 сентябр куни у мамлакат жанубидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда маҳаллий матбуот вакиллари билан учрашиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG