Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:37

АҚШ ва Рим Католик Черкови Бағдоддаги ҳужумни қоралади


Қўшма Штатлар ва Рим Католик Черкови Бағдодда 50дан ортиқ насроний ва полиция вакилларининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумни қоралади.

Оқ уй эълон қилган баёнотда якшанба куни Бағдоддаги Католик черковига уюштирилган ва масъулиятини Ал-Қоидага алоқадор гуруҳ ўз зиммасига олган ҳужумни “ақлга сиғмайдиган”, дея қоралаб Ироқ халқига ҳамдардлик билдирди.

Рим Папаси Бенедикт XVI воқеани черковга тўпланган ҳимоясиз одамларга қилинган “даҳшатли” ҳужум, дея қоралади.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий бу ҳужум ироқликлар орасида динлараро адоватни қўзғашга қаратилган ҳаракат эканидан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG